Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни вақти ва суд ажрими

12:09 / 01.01.2017 | Lochinbek | 1485

Ассалому алайкум!  Ҳурматли устозлар, 1). Телеграм каналидаги 1149  савол юзасидан. Яъни намозни вақтида ўқимаслик. Мисол учун пешин намози масжидда жамоат ўқиган вақтдан кейинрок  аср намози вақти киргунча ўқиш намозни вақтида ўқимаслик бўладими? Мен ишдаман купрок жамоат ўқиган вақтда эмас сал кечикиб, лекин кейинги намоз вақти киргунга қадар ўқиб оламан. Бу билан намоз вақтини касддан кечиктириб ўқиган бўлиб қолмайманми? Намоз вақти жамоат ўқиган вақтми ёки кейинги номаз киргунгача бўлган вақтми?
2). Мен ҳуқуқшуносман, кўпчилик мендан “Ажрим масаласида суд томонидан никоҳни бекор қилиш талоқ олмасдан ажрашиш мумкинми” деб сўрашади. Мен muslim.uz сайтидаги саволга берилган жавобга кўра “суд аввалги қози бўлиб, унинг ажримига кўра талоқ олмасдан ажрашиш мумкин” дейилган асосни олиб мумкин деб айтар эдим. Лекин телеграм каналидан берилган сизларнинг бу масала хусусидаги жавобларингизни ўқиб фикр беришдан тўхтаб қолдим. Мен шу вақтгача muslim.uz  сайтини асос қилиб билдирган фикрларимга гуноҳкор бўлиб қолмадимми? Мен сизларнинг жавобингиз тўғри деган фикрга келдим. Илтимос бу масалага ёрдам беринглар. Сабаби мендан жуда кўп сўрашади


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Асрнинг вақти киргунича пешинни ўқиган одам ўз вақтида ўқиган ҳисобланади. 2). Уларни нега ундай деганининг тафсилотидан биз бехабармиз. Лекин эр талоқ қўйишга рози бўлмаса, суд томонидан ажрим қилгани билан аёлга талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat