Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис ва Ҳаётдаги бир сўзга изоҳ берсангиз...

00:00 / 01.03.2007 | eski savollar | 3096

Ассаламу алайкум ҳазрат. Бизни савол шундайки, ҳозирги кундаги жуда катта иҳтилофли масалалардан. Узр бу масалани янада кўтариш ниятида эмасман, лекин сизга ҳеч қанақасига ПМ ҳабарини ёллашни, тогридан тогри қонгироқ орқали алоқага ҳам чиқа олмаганим учун шу жойга ёзишга жазм қилдим. Илтимос шу масалага изоҳ бериб яҳшилаб тушунтирсангиз, яни ҳозирги уммат нима учун бу масалани ичига тушиб қаттиқ иҳтилоф қилмоқдалар, бу масалада қандай тафовут ва қандай фарқ мужассам бўлган? Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларидан иктибос:Баъзи суфийлар доирасида тирик ёки ўлик аҳли солиҳлардан мадад сўраш одати бўлган. Улар бошларига бало келса, авлиё ва солиҳлардан балогардон бўлишни сўраганлар. Бошларига тушган мушкулларни кушойиш қилишни сўраганлар. Шунингдек, бирор фойдали иш бўлишини ҳам сўраганлар. Бу ҳол айниқса, одамлар бошига оммавий кулфат тушган пайтларда ёрқин намоён бўлади. Ўша пайтларда зикрлар уюштирилиб, «Ё мадад! Ё мадад!» кўпайиб қолади. Ҳар қавм ўзи эътиқод қиладиган валий ёки солиҳ кишининг номини айтиб мадад сўрайди. Аксар ҳолларда Хизр алайҳиссаломдан мадад сўраш одат тусига кирган. Оналар болаларини бирор жойга юбораётиб, Хизр бувам қўлласин, дейдилар. Бошқаларда ҳам бунга ўхшаш мадад сўрашлар тез-тез такрорланади. Одатда беморлигига шифо излаганлар ҳам бирор авлиёнинг қабрини зиёрат қилиб, назр атаб туриб дардига шифо сўрайди. Баъзилар фарзанд сўрайди. Яна бошқа бировлар ўзининг бошқа ҳожатининг раво бўлишини тилайди. Улар қабр тошларини ўпиб, кўзларига суртадилар. Яна бошқа бидъат ишларни қиладилар.Уламоларимиз бу ишларнинг барчаларини инкор қиладилар ва уларга қарши курашадилар. Улар тирик ёки ўлик шахслардан, ким бўлишларидан қатъий назар мадад сўраш ширк эканини тинмай таъкидлайдилар.Аммо баъзи бир тасаввуф сафига суқилиб кириб қолганлар мазкур ишларни ўзларича таъвил қиладилар. Улар аҳли солиҳ кишилар тирикликларида ҳам, ўтганларидан кейин ҳам ўз руҳлари билан мадад бера олишларини даъво қиладилар. Бу даъволарини тасдиқлаш учун турли қиссалар ҳам айтадилар. Улардан баъзиларини мисол тариқасида келтирамиз.Бир мурид оѓир юкни кўтариши керак бўлиб қолибди. У ҳарчанд уринса ҳам, ҳалиги юкни кўтара олмабди. Кейин шайхи эсига тушибди-да, ё пирим, деб туриб кўтарган экан. Дарҳол юкни кўтариб йўлига равона бўлибди. Манзилга етгандан кейин пирининг олдига кириб бўлган ҳодисани айтибди. Шунда пир, юкни сен кўтардинг-у, азобини биз тортдик, деб елкасини очиб кўрсатибди. Қараса, елка юк ботганидан шилиниб кетган эмиш.Бу дунёдан ўтиб кетган авлиёларнинг ихлос қилган кишиларга берган «ёрдамлари» ҳақида сон-саноқсиз қиссалар бор ва улар тинмай янгилари билан тўлиб боради.Бу масалани атрофлича ўрганиб чиққан олимлар мадад сўраш масаласида пайдо бўлган нотўѓри тушунчаларнинг сабабларини ҳам аниқлаганлар.Ўша сабаблардан бири шийъа мазҳабидан таъсирланиш, дейдилар мазкур олимлар. Турли омилларга кўра аҳли сунна вал жамоа мазҳабидаги кишилардан баъзилари аҳли ташаййуънинг фикрларидан таъсирланган ҳолатлар ҳам бўлган. Шийъа мазҳабидаги кишиларда имом ҳақида ўзига хос эътиқод бор. Ўша эътиқодга биноан имом ѓайбни билади, халойиқнинг нидоларини эшитади ва ҳоказо. Баъзи тариқатда юрган кишилар ҳам ўз шайхлари ҳақида мана шу эътиқодни қиладилар. لَعَلِّي أَعْمَلُ صَالِحاً فِيمَا تَرَكْتُ كَلَّا إِنَّهَا كَلِمَةٌ هُوَ قَائِلُهَا وَمِن وَرَائِهِم بَرْزَخٌ إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ 23.100 . Шоядки тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам», дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир.أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ أَوْلِيَاء مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى إِنَّ اللَّهَ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ فِي مَا هُمْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي مَنْ هُوَ كَاذِبٌ كَفَّارٌ 39.3 . Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлѓончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас.мана шу жойдаги сизни изоҳингизга камина тушунмаганимнинг боиси шуки қуйидаги сиз ҳазратнинг Ҳадис ва Ҳаёт 7-жуз китобида, 75-бетдаги берилган бир қатор САҲИҲ деб номланган Тавассул ҳақида шарҳ берган эдингиз. Бу қуйидагилардан иқтибос келиришга изн бергайсиз.Аннас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу қаҳатчилик бўлганида Аббос ибн Абдулмуталлиб ила ИСТИСҚО қиларди: "Эй бор Ҳудоё! Албатта, биз Сенга Пайғамбаримиз билан ТАВАССУЛ қилар эдик. Бизни сероб қилар эдинг. Энди биз Сенга Пайғамбаримизнинг амакиси ила тавассул қиламиз. Бизни сероб қилгин", деди.яна: "Сероб қилунур эдилар", деди". БУҲОРИЙ ривоят қилган. Бу ҳодиса ўн саккизинчи ҳижрий санада содир бўлган. Қаҳатчилик ҳаж вақтидан бошланган. Тоққиз ой давом этган. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу одамларни топлаб, ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳуни васила қилиб истисқо қилганлар.Ривоят қилинишича, ўша куни Аббос розияллоҳу анҳу Аллаҳ таолога тазарру қилиб:"Эй бор Ҳудиё! Албатта, гуноҳ бўлмаса, бало тушмас. Тавба бўлмаса, у кўтарилмас. Мана, биз қўлларимизни ўзинга очиб, гуноҳларимизни этироф қиламиз. Бошларимизни сенга эгиб, тавба қиламиз. Бизни нажот ёмғири ила сероб қилгин", деганлар. Шунда ёмғир қуйиб ёққан. Эр тўйиб, одамларга жон кирган.Ҳадис ва Ҳаёт китоби 76-бетБундан сўнг Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам кози кор кишига қаднай қилиб дуо қилишни, ҳалиги кози кор саҳобани кози очилиб қайтиб кетиши, Усмон ибн Ҳанийф р.а.ни ҳузурларига ҳожати юзасидан келиб мурожат қилгани, Усмон ибн Ҳанийф эса Ҳудди Расулуллаҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кози кор саҳобага оргатган дуони бу инсонга ҳам оргатишларини мутола қилиб, биродарларга ҳавола қилганимизда, бу ҳеч қандай саҳиҳлиги ҳақида на ҳужжат далил бор, на заифлиги ҳақида деб туриб олди. Қуйидаги воқеа:Имом Табароний ушбу ҳадисдан олдин бир қиссани келтирганлар. Унда қуйидагилар зикр қилинган:"Бир одам Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ҳожати юзасидан кириб чиқиб юрар эди. Усмон унга илтифот ҳам қилмас, ҳожатини ҳам чиқармас эди. Ҳалиги одам Усмон ибн Ҳанийфга, мазкур ҳолат ҳақида шикоят қилди.Шунда Усмон ибн Ҳанийф унга "Таҳоратҳонага боргин-да, яҳшилаб таҳорат қил. Кейин масжидга бориб икки ракат намоз ўқи ва "Эй бор Ҳудоё! Албатта, мен Пайғамбарнинг, Муҳаммад - раҳмат Пайғамбари ила Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман. Эй Муҳаммад! Албата, мен сен ила Роббимга ушбу ҳожатим юзасидан уни чиқсин дея юзландим. Эй бор Ҳудоё! Унинг менинг ҳақимда шафоатини қабул қил". деб туриб ҳожатингни сўра. Сўнг олдимга келсанг, мен ҳам сен билан бирга бораман", деди.Ҳалиги одам бориб унинг айтганини қилди. Кейин Усмон ибн Аффонинг эшигига борди. Бас, эшик оғаси келиб, унинг қўлидан ушлаб ичкарига олиб кирди ва Усмон ибн Аффон ўтирган жойга, унинг ёнига ўтқазди. У нима ҳожатинг бор, деб сўради. У ҳожатини айтди. Унинг ҳожатини чиқариб, бундан кейин қандай ҳожатинг бўлса, келавер, деди.Кейин ҳалиги одам унинг олдидан чиқиб, Усмон ибн Ҳанийфнинг олдига борди ва:"Аллаҳ сенга ҳайр берсин. Сен айтиб қўймаганингда, у менга илтифот қилмас эди". деди.Шунда Усмон ибн Ҳанийф:"Аллоҳга қасамки, мен унга ҳеч нарса деганим йўқ. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир кўр одам келганини кўрдим. Ҳалиги одам у зотга кўзи кўр бўиб қолганидан шикоят қилди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:"Сабр қила олмайсанми??" дедилар."Эй Аллоҳнинг Расули, етакловчим йўқ. Жуда қийналиб кетдим", деди."Таҳоратҳонага бор. Таҳорат қилиб, икки ракат намоз ўқи. Кейин ушбу дуоларни қил", дедилар.Кейин биз тарқалмассимиздан олдин ҳалиги одам олдимизга кириб келди. Аллоҳга қасамки, у ҳудди кўр бўлмагандек эди". деди".Мана шу воқеани ва солаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган. Ҳадисда эса иҳтилоф мавжуд экан, яни носаҳиҳлиги ҳақида.Ҳадис ва Ҳаёт китоби 78,79,80,81-бетлар.Саволим шуку: Наҳотки сизни муаллифлик китобингизда шундай но саҳиҳ далиллар мавжуд болса деб мани ичим ғаш бўлди. Қандай ёл тутишни ҳам билмай қолдим. Сизни, мен Исломга мойил бўлганимдан бери деярли барча нашрлардан чиққан китобларингини севиб мутола қиламан, шунга бинаоан Япония юртига ҳам бирга олиб келишга мажбур бўлганман. Яқиндагина мен ҳам сиз келтирган саҳиҳ деб номланувчи далиллардан фойдаланиб ҳожатим юзасидан Расули Акрамни восита қилиб Аллаҳга дуо айлаган эдим. Демак бази биродарларни гапи ва фикрига кора, Усмон ибн Ҳанийф келтирган далил билан Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васалламни восита қилиш ҳаром ва ширк эканлиги ҳақида берган баёнотлари тогримикин, деб шубҳага тушдим. Шу юқоридаги сизни берган далилингиз билан китобингиздаги фарқни тушунтириб берсангиз. Яни бу риҳлатдан абадий риҳлатга котарилган Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васлламни восита қилиш ширкми? Кечирасиз озгина матн узун бўлиб кетгани учун. Шунга ҳазрат илтимос, шу жавобни очиқ бу ерга эмас балки агарда иложи болса ПМ қилим шаҳсий ҳабар орқали жавоб берсангиз, токи фитна бўлиб уммат иккига ажралмаса.Мақсадим иҳтилоф қилиш эмас, сизни китобингизда келтирилган Тавассул ҳақидаги бир қатор ҳужжатларни янада ҳам ишонч ҳосил қилиш деган ниятда эдим. илтимос қиламизки бунга жавоб берсангиз, ва яна илтимос қиламизки мавзу очирилиб юборилмаса.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Аввало мен оддий бир одамман. Нуқсонларим кўп. Беайб Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи. Қолаверса, сиз қайси далилни носаҳиҳ демоқдасиз?
Мен сизнинг кўнглингизни ғаш қилган нарсани аниқ била олмадим.
«Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобидан келтирган матнда ўлганлардан мадад сўраш ҳақида гап кетмоқда. Кейинги, «Ҳадис ва Ҳаёт»дан келтирилган матнда дуода тавассул ҳақида гап кетмоқда. Иккиси орасида катта фарқ бор.
Ҳар икки гап ҳам мен ихтиро қилган нарса эмас. Аҳли Сунна ва Жамоа мазҳаби уламолари қадимдан айтиб келаётган гаплар ва далиллар.

Топ рейтинг www.uz Openstat