Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

12:56 / 01.01.2017 | Зохид | 1317

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, вақтингизни аямай бизни саволларимизга жавоб бераетганингиз учун Аллоҳ рози бўлсин! 2003-йилда тижоратим ўхшамай қарзга кириб қолдим. Бир кишидан товар олиб 40минг сўм қарз бўлиб қолдим. Шу орада ҳеч ишим юрмади. Ҳозирги кунда ўша пулни 40минг сум қилиб қайтараманми? Демоқчи бўлганим ўша пайтдаги пул қадри билан ҳозирги пайтдагини фарқи катта. Кейин  ўша кишини топишимга ишончим комил эмас, садақа қилиб ўша кишини номидан берсам бўладими? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У одамни топишингиз шарт, қўшиб беришни шартлашмаганингиз учун ихтиёрингиз билан 40мингни кўпайтириб беришни зарари йўқ. Қарзни зиёдаси билан қайтариб бериш Юқорида айтиб ўтганимиздек, фойдани кўзлаб қарз бериш жоиз эмас. Лекин фойда шарт қилинмай ёки урфга кирмай, қарз олган одам қарзни чиройли адо қилиш маъносида олган қарзига ўз ихтиёри билан бирон нарса қўшимча қилса, бу яхшидир. وعن جابر بن عبد الله رضي الله عنهما قال: كان لي علي رسول الله صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم حق، فاعطاني و زادني Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мендан қарзлари бор эди. У зот менга ҳаққимни қайтариб, зиёда ҳам қилиб бердилар. Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat