Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

икки сажда орасида тасбех айтиш

07:31 / 02.01.2017 | Izzatilla | 1679
<ол> <ли>Ассалому алайкум!Менга 7 йил аввал бир одам намозда икки сажда орасида утирганда роббигфирли деб икки мартта айтган яхши деган,шундан бери айтиб келаман менга хушуга ёрдам беради,энди уйлаб колдим бу намозга янгилик киритишмасмикин деб.Шу масалада шариъатимизда курсатмалар борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ : ( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ، وَارْحَمْنِي ، وَاجْبُرْنِي ، وَاهْدِنِي ، وَارْزُقْنِي  رواه الترمذي Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида “Аллоҳим мени мағфират қилгин, мени раҳм қилгин, нуқсонимни тўлдиргин, мени ҳидоят қил ва менга ризқ ато қил” дер эдилар". Термизий ривояти. عَنْ حُذَيْفَةَ أَنَّ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ َكَانَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ : رَبِّ اغْفِرْ لِي، رَبِّ اغْفِرْ لِي. رواه النسائي Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида “Робиғфирлий, Робиғфирлий” дер эдилар". Насоий ривояти. Уламолар “бу каби дуоларни нафл намозларда қилиш жоиз” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat