Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиблага қараб ўқишни имкони йўқ

09:02 / 04.01.2017 | Azizillo | 2963

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мусофир юртида кўпдан бери юрамиз. Ишхонамизда намоз ўқиймиз, лекин қиблага қараб ўқишни иложиси йўқ. Шу ўқилган намозимиз дурустми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қибла намознинг фарзларидан биридир. У топилмаса намоз ҳам адо бўлмайди. Қибла 45°гача ўнг ёки чапда бўлса зарари йўқ. Қибладан бурилиш 45°га етса намоз дуруст бўлмайди. Ким Каъбани кўриб турса, унга Каъбанинг ўзига юзланиши фарз. Каъбани кўра олмайдиган одам у томонга юзланса кифоя қилади. Намозхон бадани ва назари билан Каъбага юзланади. Уламолар: «Баъзи бир масжидларнинг қибласи 45°гача ўнг ва чап томонга бурилган бўлса, у масжидда намоз ўқиш жоиз. Лекин 45° ёки ундан ортиқ бўлса, жоиз эмас. Чунки бунда намозхон қибла тарафдан бошқа тарафга юзланиб қолган бўлади», деганлар. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat