Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози

11:04 / 04.01.2017 | Ozot | 1324

Ассалому алайкум! Биз бир қанча ҳамкасблар ҳар Жума намозига қатнаймиз, лекин минг афсуслар бўлсинки, ичимизда беш вақт намоз ўқимайдиган ва баъзан хамр ичиб турадиганлар ҳам бор. Уларни хамр ичмасликка чақиряпман, масжидда ҳам шунга доир маърузалар ҳам бўлиб туради, лекин барибир ичишни бутунлай ташламаяпти. Кунлардан бир кун бир ҳамкасбимиз хамр ичувчи ҳамкасбларимизга «Эй биродарлар, ёки ичиб юраверинглар ёки Жума намозига боринглар, биттасини қилинглар!» деб уларни Жума намозини ўқишдан қайтарди, лекин улар барибир ҳозир ҳам қатнашяпти. Саволим шуки, хамр ичишдан қайтараолмаган ушбу ҳамкасблармизни Жума намозини ўқишдан қайтаришимиз жоизми? Чунки, улар баъзида Жума кунидан бир кун олдин ҳам ичади, баъзида Жума куни намоздан кейин ҳам ичади. Маслаҳат беринглар нима қилай? Ёки уларни ўз ҳолларига қўйиб, биргаликда Жума намозини ўқиб юраверайликми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қайтаришингиз жоиз эмас. Борадиган масжидингиз имомига диндан нафратлантирмасдан чиройли йўл билан тушунча бериб қўйишини айтганингиз маъқул. Масжидга боришининг ўзи бир туртки бўлиб, ҳидоятланиб кетишига қўйилган қадамдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat