Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сотилмай турган ердан закот

00:00 / 07.10.2009 | eski savollar | 2273

Ассалому алайкум! Хазрат, узр саволимни узун ёзаман, қимматли вақтизни олганим учун узр. Мен закот хақида анча тушунчам бор. Биламанки, дўкон, завод каби пул келтирадиган нарсаларни ўзидан закот берилмай, келтирган даромадидан берилади. Қуйида шундай саволлар туғиляпти: 1. Мен 2 йил олдин 4000 долларга қуруқ 5 сотих ер сотиб олгандим. Лекин кризис муносабати билан ерни нархи тушиб кетди. Буни устига мен бу ерга 2 марта закотини бердим. Яъни уни нархига 5% қўшилди. Агар шу кетишда бўлса йил сайин закотини хисобига нархига анча қўшилиб кетади ва ерни нархи ошадими йўқми буни Худо билади. Шу ерни пул ушлаб туриш мақсадида олганман. Шу ерни экин экиб, хосил олсам ер юқоридаги дўкон, завод ёки даладаги улуш еримиз сингари даромад келтирувчи воситага айланиб, закотдан холи бўладими? 2. Ёки шу ерни қанча пулга бўлса хам ижарага берворсам, закотдан холи бўладими? 3. Мени ниятим закотдан қочиш ёки макр ишлатиш эмас, фақат шу ерни сотиб олиш мен учун хато ишга ўхшаб қолди. Сотиб юборай десам, хозир ярим нархига кетади. Тураверсин десам бекорга закоти еб тугатади. Ахир қарзи бор одамга закот бериб туриб қарзингни бер деса бўлади дейилганку. Бу макр эмас. Мени ишим макр бўлиб қолмайдими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Модомики, савдо нияти бор экан, закот бериш керак бўлади.

2. Гап асосий ниятда.

3. Унда сотиш ниятидан қайтиш керак бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat