Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон оятларини ёд олиш

12:19 / 04.01.2017 | Dilorom | 1583

Ассалому алайкум! Саволим ножоиз бўлса аввалдан узр. Қурьони Карим оятларини ёд олишда бироз қийналганимни эшитган дугонам “колбаса истеъмол қилмагин шунда осон бўлади” деб маслаҳат берди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Умуман оятларни ёдлаш учун истеъмолда ҳам чеклашлар бўлиши керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсон еган нарсалардан ташкил топади. Ўша ташкил топётган нарса ҳалолдан бўлса, дунёдаги яшаши ҳам, охиратдаги жойи ҳам яхши бўлади. У нарсага ҳаром аралашса, бу дунёдаги ҳолати ҳам, охиратдаги мақоми ҳам ёмон бўлади. Истеъмол қилинган нарса ҳаром ёки шубҳали бўлса тездан тавба қилиш шарт. Тавба ҳар қандай нопокликни поклайди. Инсон ўзининг Қуръон ёдлаши учун эмас фарзандларини қори бўлиши учун ҳам бу нарсаларга эътибор қаратиши керак.  Аёл ҳомиладорлик ва эмизиш даврида таомининг покиза бўлиши билан бирга қулоқ ва кўз тарафидан кирадиган маълумотларни ҳам покизасини қабул қилишга ҳаракат қилиши керак. Чунки ҳомила таомдан насибадор бўлганидек ота-она қабул қилаётган маълумотлардан ҳам насибадор бўлади. Шунинг учун доимий Қуръони карим эшитиб ва ўқиб юрадиган аёлларнинг фарзандлари Қуръон ёдлашлари осон бўлади. Чунки улар энг покиза даврларида қалби ва миясига она тарафидан ёзиб қўйилган бўлиб, ўзининг ўқиши ўша нарсани қайта эсга олиши бўлади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat