Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гунох хакида

12:18 / 06.01.2017 | Rahmatillo | 2164
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар 1.Савол: Аллох таоло умуман кечирмайдиган гунох хам борми? 2.Савол: Пайгамбаримиз расулуллох саллолоху алайхи васалламга саловоту салом йуллаганимиздай,вафот этган кариндошларга хам саловоту салом йулласак буладими? Аллох таоло барчамизни хидойатидан айирмасин! Омин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади : إِنَّ اللّهَ لاَ يَغْفِرُ أَن يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَن يَشَاء وَمَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا۝ 48. Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, улкан гуноҳни тўқибдир. Ширк келтириш катта гуноҳ экани бошқа оятларда ҳам қайта-қайта таъкидланган. Аммо бу оятда ширкнинг ягона кечирилмас гуноҳ экани билдирилмоқда. «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас». Аслида ширк яратувчиликда, ибодат ва тарбиякунандаликда Аллоҳдан бошқани Унга шерик деб билишдир. Ким ширкка мансуб ақийдани ўзига муносиб кўрса ёки амалини қилса, мушрик ҳисобланади. Ширкнинг ҳар бир кўриниши катта зулмдир. Зулм бўлганда ҳам, Аллоҳга, яратган Зотга, ризқ берган Зотга нисбатан зулмдир. Кимки ширк келтирса, ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги алоқани узган бўлади. У энди Аллоҳнинг мағфиратига лойиқ бўлмай қолади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ширк келтирганларнинг гуноҳини ҳеч қачон кечирмайди. Аммо иймон билан ўтганларнинг – ширк келтирмаганларнинг бошқа гуноҳлари бўлса, хоҳлаган одамини мағфират қилаверади. «Ундан бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, улкан гуноҳни тўқибдир». Имом Ибн Аби Ҳотим Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ширк келтирмай вафот этган ҳар бир жон мағфиратга сазовордир. Аллоҳ хоҳласа уни азоблайди, хоҳласа кечиради. Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмайди. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечиради», – деганлар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). 2). Саловат айтиш йўқ, салом бериш бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat