Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шифохонада намозни қандай адо этиш мумкин

11:43 / 12.01.2017 | Bahodir | 3189
Ассалому алайкум! Мен касалхонада укол олаяпман киймларимга спирт ҳиди уриб қолади шифохона жойлари нопок мен шу ҳолатда намозни қандай адо этишим мумкин ёки намозни қазо қилиб сунг қазосини уқишим керакми?иложи булса тезроқ жавоб берсангиз илтимос! Аллоҳ сизни уз паносида асрасин тану жонингиз соғ булсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай нажосат жойнинг устига жойнамоз солиб ўқилаверади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздларида спирт пок бўлиб, бадан ва кийимга тегишининг зарари йўқ. Маст бўлиш учун ичиш ҳаром. قَالَ أَبُو عَبْدِ اللهِ: وَلَمْ يَرَ الْحَسَنُ بَأْسًا أَنْ يُصَلَّى عَلَى الْجَمْدِ وَالْقَنَاطِرِ، وَإِنْ جَرَى تَحْتَهَا بَوْلٌ أَوْ فَوْقَهَا أَوْ أَمَامَهَا، إِذَا كَانَ بَيْنَهُمَا سُتْرَةٌ. وَصَلَّى أَبُو هُرَيْرَةَ عَلَى سَقْفِ الْمَسْجِدِ بِصَلَاةِ الْإِمَامِ. وَصَلَّى ابْنُ عُمَرَ عَلَى الثَّلْجِ Абу Абдуллоҳ айтади: «Ҳасан муз ва кўприк устида намоз ўқишни, гарчи унинг усти ё ости ёки олдидан пешоб оқиб турса ҳам, агар орада тўсиқ бўлса, ҳечқиси йўқ деб биларди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу масжид устида имомнинг намозига эргашиб намоз ўқиган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо қор устида намоз ўқиган». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat