Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ногирон бола она гуноҳи сабабидан ногирон туғилганми?

00:00 / 01.03.2007 | eski savollar | 1377
Ассалому алайкум, хурматли шайх жаноблари! Сизга бир саволим бор. Менинг углим ногирон булиб тугилди. Якинда 3 ешга киради. Тугилганидан бери даволаймиз. Диагнози - болалар фалажи. Бу касалликни тула даволаб булмайдикан, умрбод давалониб юриш керак экан. Халк табобати билан шугулланадиган рухий табиб бир аелга хам бордик. Уша аел бизга айтдики: онасининг гунохлари учун бола жавоб беради, шу тогрисида куръонда хам езилган деди. Мен шу гапларга ишонмадим, чунки мен олдин гунох килганимда хам, Аллох мехрибон ва рахмли, бегунох гудакни азоблантириб куймайди деб уйлайман. Одам гунох килса, Аллох унинг боласини эмас, гунохкорни узини ногирон килиб жазолаб куйиши мумкун. Бошка одамларнинг хаелига хам бола ота-онанинг килган гунохлари учун азобланиши мумкунлиги тугрисида фикрлар келяпти. Илтимос, шу масалага аниклик киритиб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳар бир нарса Аллоҳдан. Бировнинг гуноҳни бошқага юкланмайди. Бу ҳақда аниқ ҳужжат бўлмаса, онани айбдор қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Агар онанинг гуноҳига бола ногирон бўладиган бўлса, мусулмонмас одамларнинг болалари нима бўлишини ўйлаб кўрсинлар. Аниқ ҳужжат деганимиз, табибларнинг она ароқ ичгани тасирида бола ногирон бўлгани аниқ дегани кабилардир.

Топ рейтинг www.uz Openstat