Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устозимга мурожаат!

00:00 / 11.10.2009 | eski savollar | 595
Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳи wа баракатуҳу, Шайх ҳазратлари! Аввало сиз биз о'збекларга ва умуман барча мусулмонларга қадрли бо'лган китоблар ва та'лим бериётганингизга, сиздек Уламони бизга насиб қилган Аллоҳга чэксиз ҳамд булсин! Яхши курган биродарига яхши куришини айтиб қуйиш кераклиги ҳадисига биноан сизни мен жуда ҳурмат қилишимни, о'зимнинг диндаги устозим эканлигингизни, динимиздаги китобларимнинг асосий қисми сизнинг китобларингиз эканлигини ва сизни Аллоҳ учун яхши куришимни айтишга ижозат бергайсиз! Аллоҳимдан сизнинг умрингизни баракали қилишини, Пайг'амбаримиз,оила а'золарингиз ва биз мухлис-шогирдларингиз билан жаннатларда бирга бо'лишингизни, сизни фирдавс жаннатларини дохил қилишини со'райман. Шу фурсатдан фойдаланиб, сизга бир орзуим бо'лган илтимосимни айтмоқчиман: Мен сизнинг шу форум.ислом.уз сайтингиз сабабчи булиб, бир қиз билан танишиб турмуш қуряпман. У қиз ҳижобли, намозҳон ва солиҳа қиз, Валлоҳу а'лам. Иншааллоҳ то'йимиз шу йилнинг 8 Ноябр куни бо'либ о'тади. Бо'лажак жуфту ҳалолим Андижоннинг Қорасув шахридан, каминангиз Фарг'онадан. Йиллар давомида орзу қилганим - о'зиз бизнинг никоҳимизни о'қиб берсангиз! Биламан, сиздек олимнинг бо'ш вақтлари жуда кам, айниқса биз мусулмонлар учун манфаатли бо'лган ишлар билан бандсиз. Лекин Аллоҳдан бу эзгу орзуимга етишишимни со'раб қуо қиламан! Чуқур ҳурмат ила шогирдингиз Бегзод!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ташаккур. Биз ҳам сизни яхши кўрдик. Аллоҳ бахтли оила насиб этсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat