Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо хакида

07:54 / 12.01.2017 | Ibrohim | 1837
Ассалому алайкум! "Робби лаа тазарний фардав-ва-анта хойрул ваарисийн" дуоси хакида маълумот берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Анбиё” сурасида марҳамат қилади : وَزَكَرِيَّا إِذْ نَادَى رَبَّهُ رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ۝ 89. Ва Закариёни (эсла). Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен ворисларнинг энг яхшисисан», – деган эди. Закариё алайҳиссаломнинг қиссалари «Оли Имрон» ва «Марям» сураларида батафсил ўтди. Бу ерда сиёққа мос ҳолда иккитагина оятда қисқача эcлатиб ўтилмоқда. Аллоҳ таоло пайғамбари Закариё алайҳиссаломни бефарзандлик балосига дучор қилган эди. Аммо Закариё алайҳиссалом ноумид бўлмадилар. Ўзлари ва хотинларининг ёшлари ўтиб қолган бўлса ҳам, сабр ила Аллоҳдан фарзанд сўрайвердилар. «Ва Закариёни (эсла). Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен ворисларнинг энг яхшисисан», – деган эди». Яъни Закариё алайҳиссалом Аллоҳга «Мени дунёдан бефарзанд ҳолимда ёлғиз ўтказма, менга фарзанд бер», – деб илтижо қилди. Шунингдек, энг яхши ворис Аллоҳнинг Ўзи эканини ҳам қўшиб қўйди. Бу билан у киши, мен ортимдан меросхўр қолишини эмас, дин ва бошқа ишларни давом этказувчи фарзанд қолишини сўраяпман, демоқчи бўлдилар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat