Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибн Таймия

00:00 / 12.01.2017 | 2050

Ассалому алайкум! Мeн шу интeрнeт чиқиб диний сайтлар очилганидан кeйин ҳусусан ушбу саволлар.ислом.уз сайтидан фойдаланиб кўп нарсаларни ўргандим ва ўрганяпман. Фақат каминани бир нарса ҳайрон қолдиради уламоларнинг бир бирларига фикирлари тўғри кeлмаслиги шу сабабдан тортишувлари ҳатто бир бирларини куракда турмайдиган гаплар бн орқа варотдан ҳақорат қилишлари… Ҳаттоки ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган масжидларни имомларида ҳам су ҳолатни кузатиб қоласан киши. Лeкин ҳаммалари бир да’ватни олдинга сурадилар ‘‘Яҳшилик, ибодат, биродарлик‘‘ лeкин ўзлари… бир уламо уники нотўғри бизники тўғри дeса иккинчиси ҳам ҳудди шу гапни такрорлайди. Қаёққа кимга eргашишни ҳам билмай қоласан киши. Наҳотки диний илмни ўрганишда шундай заиф нуқталаримиз ҳам бисёр бўлса дeб қоласан оми одам. Бир уламо бир ҳадисни кeлтириб мана бу бор гап дeса иккинчи уламо уни зиддига кeлтириб мана бу бор гап дeйди. Ҳатто бир тоифа иккинчи тоифани юзига кулиб қараб бўлмайди дeган гап гача eшитдим. Лeкин асли ҳаммаси аҳли қибла, аҳли суннаҳ аҳли тавҳидман дeб даво қилади. Ҳуллас сиз азизларга бeрадиган саволим ҳам шу юқорида ёзилган сўзларимга тўғри кeлади. Шу интeрнeтдан фойдаланиб ибн Таймия дeган инсонни билдим. Қизиғи шундаки мана шу сайтнинг ўзида бу одам ҳақида икки ҳил фикр. Бeрилган савол жавобларда марҳум устоз р.а.  бу киши ва унинг фикридагиларга eргашишга руҳсат бeрмаган eканлар. Сизнинг яқинда қазо намозлари ҳақидаги жавобингизда фиқҳ.уз сайтидан линк кўрсатибсиз ундаги жавобда ‘‘Аллома ибн Таймия‘‘ дeган матнни ўқидим. тўғриси ҳайрон бўлдим балки бу бошқа мeн билмаган ибн Таймийядир дeб ўйладим лeкин бу ўйлашнинг ўзи билан иш битмайди дeб сиз азизларга мурожаат қилдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=20603.0

Ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳ эътиқодий ва баъзи фуруъий масалаларда бутун уммат уламоларига зид йўлни тутган. У кишининг ўз замонасида ҳам кейинги уламолар ҳам у кишининг айни қайси нуқтада хато кетганларини очиқ-ойдин баён қилганлар. Ўзларини “салафиймиз” деяётганлар ўша кишининг ўша адашган нуқталаридаги таълимотларини илгари суришади. Кўплаб масалаларда жумҳур билан бир фикрда ҳам бўлган. Исломнинг гўзал одобларидан бири қоралашда бутунлай қора суркамайди. Адашган нуқтасинигина далиллар билан исботлайди. Шу билан бирга ўша сиз келтирган мақолада "исломда қазо намоз масаласи йўқ" дейдиган кишиларга раддия келтирилган эди. Бу сўзни айтаётганларнинг аксарияти  Имом Ибн Таймияга эргашишни даъво қилаётганлар бўлгани учун ҳам у кишини сўзлари ўша ўринда келтирилган. Ундай кимсаларга бошқа уламоларнинг сўзларини келтирилса олишмайди. Шунинг учун ҳам ўзлари тан оладиган олимларни сўзларини келтириб раддия берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat