Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос Жавоб Беринг Саволимга Шайх Хазратлари...

00:00 / 13.10.2009 | eski savollar | 2414
Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари!Сизга битта илтимосим саволимга жавоб беринг...? Агар ноо'рин ёки ното'г'ри савол берган бо'лсам олдиндан Аввало Худо кечирсин сиздан эса узр со'риман! Ман ушбу сайтга о'ртог'им Логини ва пароли орқали кираман яаъни Санжар. Мани Исмим Азиз. Ман шу сайтда бир макола ўқиб қолдимки унга "Азиз исми Аллохнинг исмларидан бири, ушбу исмни қўйиш илмсизликдир..." деб ёзилган жойларини ўқидим! Шайх хазратлари ман ними қилишим лозим? Исмимни ўзгартиришим керакмикин деган фикр кевотти миямга? Илтимос Жавоб беринг...Олдиндан катта рахмат...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Исмингизни ўзгартирмасдан “Абдул азийз” деб тўғрисини айтсангиз кифоя қилади. Баъзи ҳолатларда Аллоҳнинг сифатлари бандада бўлиши ҳам бор. Албатта, орадаги фарқнинг эътибори ила. Бошқачароқ қилиб айтганда Аллоҳнинг сифатларидан баъзиларидан банда ҳам насийбадор бўлиши мумкин. Мисол учун, Аллоҳ таолонинг “Раууф” сифати бор. Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссаломни Қуръонда худду шу сифат билан сифатлаган. Баъзи уламоларимизнинг айтишларича “Азийз” сифати ҳам шунга ўхшаши мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat