Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тилла тиш ҳақида иккиланиб қолдим

10:49 / 23.02.2017 | Abrorali | 3808

Ассалому алайкум! Биз мусулмон эркаклар учун тилладан қилинган буюмларни тақиш ҳаром қилинганлигини кўп бора эшитганмиз. Лeкин ҳозир сизларга савол йўллаган бир инсонга бeрган жавобларизни ўқидим. Эркак кишига тилла тиш қўйиш жоиз дeйилган экан. Илтимос шуни тушунтириб бeринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фуқаҳолар жумҳури эркак киши тилла ёки кумушдан тиш қилиш жоизлигига иттифоқ қилганлар. Улар «Агар бир нечта бўлса ҳам рухсат», деганлар. Шунингдек, «Тишга тилла ёки кумуш қоплаш ҳам мумкин», деганлар. Бу ҳукмга қуйидаги далиллар келтирилган: 1. «Килоб уруши куни Аржафа ибн Асъад розияллоҳу анҳунинг бурни кесилди. У ўзига кумушдан бурун қилиб олди. Аммо у сасиб кетди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилдилар ва у ўзига тилладан бурун қилиб олди». Имом Термизий ривоят қилган. 2. Имом Зайлаъийнинг «Насбур роъя» номли китобининг 2-жуз, 287-бетида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг тилла тиш қўйдирганлари ҳақидаги имом Табаронийнинг ривояти келтирилган. 3. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳнинг «Муснад»ида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу тилла тиш қўйдирганлари ривоят қилинган. 4. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг тилла тиш қўйдирганлари ҳақида имом Табаронийнинг ривоятлари бор. 5. Имом Баззор Катта саҳобийлардан бўлмиш Абдуллоҳ ибн Убайнинг ҳам тилла тишлари бўлганлиги ҳақида ривоят қилган. 6. Мусо ибн Толҳа, Абу Жамра аз-Зобъий, Абу Рофеъ ибн Собит ал-Баноний, Исмоил ибн Зайд ибн Собит, Муғийра ибн Абдуллоҳ ва бошқаларнинг тишларига тилла қоплаганлари ҳақидаги ривоятлар бор. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Зарурат юзасидан тишга рухсат берилган. Ҳозирга келиб бунга ҳожат ҳам қолмади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat