Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пулли чек сотиш

09:10 / 12.02.2017 | dunyodagi mexmon | 1166

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Пайнет шахобчасидан пуллик чек (ваучер) чиқариб беришади. Бу худди карточкага ўхшаш, код терилади чекда ёзилган пул тушади. Бизга пайнет узоқлиги учун мен ўша ваучерни пайнетдан олиб келиб қишлоқда сотаман. Кўпроқ олсам, мисол учун 30 та 1000 сўмлик чек олсам 28500 сўмга беради. Баъзида 30000га беради. Мен 1000 сўмлик чекни 1200 сўмга сотаман. Шу савдо рибо бўлмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Рибо бўлади. Агар ваучер чекларни одамлардан буюртма олиб, олдиндан уларга "шу чекларни сизлар учун оламан ва олиб келиб берган хизматим эвазига фойда оламан" деб келишсагина жоиз. Бунда чекни сотган бўлмай, олиб келиш учун ижарачи сифатида бўлади. Гўёки кимнидир нарсасини олиб келиб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat