Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат ва намоз

07:31 / 02.02.2017 | Husniddin | 1357

Ассалому алайкум! Телеграмга қўйилган 1182 ва 1199-саволлар намоздаги нигоҳлар ҳолати ҳақида эди, жавобда қаъдада нигоҳлар ишора бармоқда бўлади, дейилган. Мен қаъдада нигоҳлар юрак (ёки кўкрак)да бўлади деб ўрганган эдим, Шайх ҳазратларининг намоз ҳақидаги аудио дарсларида ҳам қаъдада нигоҳлар юрак(ёки кўкрак)да бўлади, деганлар. Менда иккиланиш пайдо бўлди.
2. Таҳорат олиш чоғида таҳорат амаллари охирига етмай туриб, таҳоратни бузадиган ҳолатлар (ел келиши, тананинг бирор қисмидан қон ёки йиринг чиқса) юз берса, таҳорат амаллари бошидан бошланадими ёки давом эттирса бўлаверадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عبدالله بن الزبير رضي الله عنهما: أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان إذا قعد في التشهد وضع كفَّه اليسرى على فخذه اليسرى، وأشار بالسبابة لا يجاوز بصرُه إشارتَه Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташаҳҳудда ўтирсалар чап кафтларини чап сонларига қўяр ва саббоба ишорасини қилар эдилар. Кўзлари ишораларидан ўтиб кетмас эди”. Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва ибн Ҳиббонлар ривояти. Ташаҳҳудда ўтирганларида эса, назарлари кўрсатгич бармоқларидан нари ўтиб кетмаган. Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти. Сизга Ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг намоз ҳақидаги “Кифоя” китобларини ҳам ўқиб кўришингизни тавсия қиламиз. 2). Бошидан бошланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat