Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етимнинг ҳаққи

07:19 / 03.02.2017 | akrom.sh | 1025

Ассалому алайкум! Илмингиз бунданда зиёда бўлсин. Мени бир дўстимни отаси вафот этган ва дўстимни вояга етмаган синглиси ва укаси бор. Мен дўстимни кўргани борганимда унамасам ҳам дастурхон ёзиб овқат олиб келади. Мен шу пайт етимни ҳаққини еган бўлиб қоламанми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дўстингиз балоғатга етган бўлса ўзининг мулки ҳисобидан сизга дастурхон ёзиши ёки бирор нарса тақдим қилиши мутлақо жоиздир. Агар балоғатга етмаган етим укаси ёки синглиси бўлса, уларга тегишли мулкдан дастурхон ёзса жоиз бўлмайди. Дўстингиз укаларига валий ҳисобланса, уларнинг молида эҳтиёткорлик билан тасарруф қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat