Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

1313 савол Юзасидан

07:35 / 03.02.2017 | Sherzod | 2745
Ассалому алайкум! Хурматли Устозлар ва Илм Сохиблари Саволим Бундан 1- 2 хафтача олдин Илхомжон томонидан сўралган 1313- сонли савол юзасидан. Саволдв илхомжоннинг дўсти Бир тақводор Инсоннинг қизага уйлангани, аммо келин тўйдан кейин Куёвнинг ота онасининг хизматини қилишдан бош тортганлиги масаласида. Бунда Сиз азизлар тарафидан йўлланган жавобда Келин қайниота қайнона хизматини қилиши вожиб эмас дейилган. Лекин масалага бошқа тарафдан қараганда келин эрини буйруғини қилишга мажбур деб ўйлайман. Шунча вақт келишмовчиликлар даврида Келинни турмуш ўртоғи унга ота онасини хизматини қилишини тайинлаган бўлиши керакку. Агар келин эрининг тўғридан тўғри амрига қарши борган бўлсаҳам бу ўринда келинни хатти харакатларини оқлаб бўладими? Кейин бу масала юзасидан ҳамма тарафни қаноатлантирадиган ечимни топса бўладими ? Хусусан агарда келин шу хизматдан қачиб ота уйига кетган экан ота эса қизини қилган иши учун шариат нуқтаи назаридан келиб чиқиб уни айибсиз деб билиб уни олдини олаётган экан, Бу нарсалар шариатда ажралишгаҳам сабаб бўлмас экан  Унда куёв ота онасини розилиги учун Уларни хизматига бу келинни устига яна уйланса бўладими ? Шариатда бу тақиқланмаганку.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аёлнинг эрига итоат қилиши алоҳида масала,  эрнинг ота-онасига хизмат қилиши бошқа масаладир. Сизнинг саволингиздаги ҳолатларда адолатли кишилар икки томонга чиройли насиҳат ва тавсиялар бериш билан ислоҳ қилишга ҳаракат қилишлари лозим. Шариатда оилага тегишли масалалар икки томоннинг иштирокидаги жонли мажлисда муҳокама қилинади ва унга ечимлар тақдим қилинади. Жавобда биз шариатимизнинг умумий кўрсатмаларини айтиб ўтдик. Оиладаги келишмовчилик доимо бир оиланики бошқасидан фарқ қилади. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Бахтиёр оила”  номли китобларида бу ҳақида умумий ҳолатлар баён қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat