Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шукур қилиш

07:50 / 10.02.2017 | Nigora | 2743
Ассалому алайкум! Бир нарсадан ҳурсанд болсам икки ракат шукурона номози оқип қояман, 5 маҳал номозни ҳам оқиман Аллоҳга шукур, яна Аллоҳга қандай қилиб коп шукурона кeлтирсам болади. ОЛДИНДАН РАҲМАТ

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! ШУКРНИНГ ҲАҚИҚАТИ  Албатта, шукр соликлар мақомотидан биридир. У ҳам бошқа мақомотлар каби илм, ҳол ва амал ила юзага келади. Ушбу нарсаларни яхшилаб ўрганиб чиқилса, шукрнинг ҳақиқатини англаб олиш мумкин бўлади. Зотан, бошқа барча гаплар бу маънони иҳота қилишга етишмайди. Илм. Илм асос бўлиб, ундан ҳол пайдо бўлади. Илм уч нарсани – неъматнинг ўзини, унинг неъмат эканини ва неъмат берувчининг зотини, неъмат бериш учун зарур бўлган сифатларини ҳамда ўша Зотдан унга неъмат содир бўлишини билишдан иборатдир. Демак, неъмат неъмат берувчидан қасд ва ирода ила берилиши керак. Ушбу ишларнинг барчасини билиш лозим. Барча неъматлар Аллоҳ таолонинг Ўзидан эканини, фақат Унинг Ўзигина неъмат берувчи эканини ва воситачилар Унинг томонидан беминнат хизматкор қилинганини билиш лозим. Худди шу маърифатдан тавҳид ва тақдис келиб чиқади. Иймон маърифатлари ичида тақдис биринчи ўринда туради. Қачон муқаддас Зотни таниса ва ўша Зотдан бошқа бирорта муқаддас зот йўқлигини билиб етса, тавҳид бўлади. Сўнгра дунёдаги барча нарсалар мазкур ягона Зотдан вужудга келганини, барча нарсалар Унинг неъмати эканини билади. Бу эса тақдис ва тав­ҳиддан кейинги ўриндаги маърифат бўлади. Демак, барча нарса Аллоҳ таолодан эканига маърифат ҳосил қилмагунингча шукр қила олмайсан. Агар бу борада озгина шубҳанг бўлса ҳам, на неъматни, на неъмат берувчини таниган бўласан. Маърифатинг ноқис бўлиши ила ҳолинг ноқис бўлади. Ҳолнинг ноқислиги амалнинг ноқислигига олиб боради. Ҳол. Неъмат берувчининг инъомидан ҳосил бўлган хузуъ ҳамда тавозе аралаш қувончга «ҳол» дейилади. Бу нарса қувонч шукр бўлиши учун асосий шартдир. Қувонч неъмат ёки инъомдан эмас, балки неъмат берувчидан бўлиши керак. Амал. Неъмат берувчига маҳбуб бўлган нарсани қилиш «амал» дейилади. Амални неъмат берувчининг маърифатидан ҳосил бўлган қувонч ила қилинади. Бу борадаги амал дил, тил ва аъзоларга боғлиқ бўлади. Дил билан шукр қилиш барча халққа яхшиликни қасд қилиш билан бўлади. Тил билан шукр қилиш Аллоҳ таолога ҳамду сано сўзларини изҳор қилиш билан бўлади. Аъзолар билан шукр қилиш Аллоҳ таолонинг неъматларини У Зотнинг тоати учун ишлатиш ва маъсиятига ишлатмаслик билан бўлади. Неъматларнинг тақсими: Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматлари беҳисоб экани ҳеч кимга сир эмас. У Зотнинг Ўзи Иброҳим сурасида: «Агар Аллоҳнинг неъматини санасангиз, адоғига ета олмайсиз», деган (34-оят). Уламолар неъматларни уч асосий қисмга тақсимлаганлар: 1. Дунёвий: соғлик, офият ва ҳалол мол кабилар. 2. Диний: иймон, Ислом, Аллоҳ таолонинг маърифати, тақво, илм ва амал кабилар. 3. Ухровий: оз амалга кўп савоб берилиши каби. Шокирларнинг даражалари: 1. Авомларнинг даражаси. Улар фақат Аллоҳнинг неъматларига шукр қиладилар. 2. Хосларнинг даражаси. Улар неъматларга ва кулфатларга шукр қиладилар. Имом Термизий Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: «Аллоҳ таоло: «Эй ўлим фариштаси, сен бандамнинг фарзандининг, кўз қорачиғининг, қалбининг самарасининг жонини олдингми?» дейди. Фаришта: «Ҳа», дейди. Аллоҳ: «У нима деди?» деб сўрайди. Фаришта: «Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Жаннатда унга бир уй бино қилинглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди», деганлар. Имом Ҳоким келтирган ривоятда айтилади: «Жаннатга биринчи чақириладиганлар Аллоҳ азза ва жаллага енгиллик ва оғирликда ҳамд айтадиганлардир». 3. Хосларнинг хосларининг даражаси. Улар фақат Аллоҳнинг Ўзига шукр қиладилар. Неъматни ҳам, кулфатни ҳам кўрмайдилар. ("Руҳий тарбия" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat