Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози ва уша кунги Пешин намози

00:00 / 25.10.2009 | eski savollar | 784
Ассалому алайкум. ушбу саволим шуки биз мусофир юртда юрганлар Жума куни жума намози уқиш учун имкониятимиз юқ, масжидга бора олмаймиз, яни иш вақти тугри келмайди. Шу Жума кунги Пешин намозини жамоат булиб уқилиши мақул эмас деб эшитдик, шунга тулиқроқ жавоб изламоқдамиз, олдиндан рҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жума куни узрли шахснинг ва бошқаларнинг мисрда Пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир. Бу ҳукм макруҳи танзиҳий-унча оғир бўлмаган макруҳдир. Чунки улар жума ўқишлари лозим эди. Улар жума намозига бормай жамоатнинг озайишига сабаб бўлдилар. Айбни қилиб қўйиб яна ўзлари жамоат бўлишлари дуруст эмас. Шунингдек, узрлимасларнинг Жумадан олдинги Пешинлари ҳам макруҳдир. Бу ҳукм макруҳи таҳримий-ҳаром ўрнига ўтадиган макруҳдир. Чунки булар Пешиннинг фарзидан кўра кучли бўлган жуманинг фарзини узрсиз тарк қилдилар. Модомики ҳали жума ўқилмаган экан унга бориб қўшилиш пайидан бўлишлари керак. Аммо мазкур ишни қилишнинг ўрнига жамоат бўлиб Пешин ўқишлари жумага бориш ниятлари йўқлигини кўрсатади. Бу эса умуман мумкин эмас. Жумани ўқиб бўлинганда унга бориб қўшилишнинг имкони қолмаган бўлади. Агар Пешинни ўқиган одам Жумага ҳаракат қилганда имом жумада турган бўлса, Пешини ботил бўлади. Биров жумадан олдин Пешинни ўқиб олди. Кейин жумага боришга ҳарак қилиб қолди. Агар у ҳаракатни бошлаганда имом жуманинг амалларини бажариб турган бўлса, ҳалиги одамнинг ўқиган Пешини ботил бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat