Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дори таркиби

20:16 / 10.02.2017 | mubina | 3438

Ассалому алайкум! Дорининг таркибида қорамол ёки айиқ ўти каби нарсалар қўшилган бўлса ҳаром ҳисобланадими? Биз бу ҳайвонларни шариатга мувофиқ сўйилишидан хабаримиз йўқку?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Чўчқадан бошқа ҳайвонларнинг соч, тирноқ, юнг, суяқ шох, ошқозон суюқликлари каби нерв толалари уланмаган(яъни ҳаёт йўқ) аъзолари Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздиларида пок ҳисобланади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабларига биноан тасмия айтиб сўйилмаган ҳайвонларнинг ширдони қўшилган пишлоқларни ейиш ҳалол ҳисобланади. Чунки унга ҳам нерв толаси уланмаган. Чўчқанинг ҳар қандай аъзоси, ошқозон ва ошқозон ости суюқликлари ҳаром ҳисобланиб, улардан тайёрланган дориларни истеъмоли жоиз эмас. Бу ерда ажратиб олинадиган нуқта шуки, чўчқанинг ҳамма аъзоси мутлоқ ҳаром. Ўлимтикларда эса гўшт-ёғлари ҳаром бўлиб, нерв толалари уланмаган аъзолари соч, тирноқ, юнг, суяқ шох, ошқозон суюқликлари пок ҳисобланади. Улардан тайёрланган дориларни истеъмоли ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat