Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вожиб амалининг Фарз даражасига чиқа олмаганини сабаби нимада?

00:00 / 03.03.2007 | eski savollar | 2165
сурамоқчи булганимиз Фарз ва Вожиб нинг уртасидаги фарқ. Вожиб амалининг Фарз даражасига чиқа олмаганини сабаби нимада? Жума намозини Имоми А'зам Вожиб дегалнлари росми? олдиндан ташаккур. агар жавоб берилмаса ҳам инкорингизни билдириб қуйинг, илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жума намозини имом Аъзам вожиб деган эмаслар.1. Фарз.Шариат қилишни жазм ила шубҳасиз ва қатъий далил билан талаб қилган иш фарздир. Бунга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин;Қуръони Карим ила собит бўлган фарз амалга Исломнинг беш рукнига ўхшаш амаллар киради.Мутавотир ва машҳур суннат ила собит бўлган фарзга намозда қироат қилиш мисол бўлади.Ижмоъ ила собит бўлган фарзга тўрт хил таом – буғдой, арпа, хурмо ва тузларнинг баъзиларини баъзиларига насияга сотиш ҳаромлиги.Фарз амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Фарз амални қилмаган одам осий бўлиб, иқобга қолади. Фарзни инкор қилган кофир бўлади.2. Вожиб.Шариат қилишни жазм ила аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир. Фитр садақаси, Витр намози ва икки ийд намозлари каби амаллар вожиб амаллардир.Вожиб амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Лекин вожибнинг савоби фарзникидан озроқ бўлади. Вожиб амални қилмаган одам осий бўлиб иқобга қолади. Лекин унинг иқоби фарзни қилмаганнинг иқобидан озроқ бўлади. Вожибни инкор қилган кофир бўлмайди.Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар фарз ва вожибни бир нарса деб тушунадилар ва иккисини қўшиб вожиб деб атайдилар. Аммо ҳанафий мазҳаби юқоридаги дақиқ фарқни эътиборга олиб иккисини алоҳида ҳукмлар деб билади.

Топ рейтинг www.uz Openstat