Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот масаласида

16:25 / 11.02.2017 | Habib | 1047

Ассалому алайкум! Маълумки, ўзбек оилаларида кичик ўғил фарзанд ота-она билан оилада бирга қолиб, катталари эса бошқа уй-рўзғор қилиб чиқиб кетадилар. Кичик ўғил фарзанднинг мол-дунёси нисобга етиб закот бермоқчи бўлганда ўз синглисига берса бўладими?
«Ўзинг ҳам молу-дунёинг ҳам отангникидир» деган ҳадис бор. Аканинг сингилга берган закоти отанинг мулки бўлгани учун закот ўрнига ўтадими? Ёки ака бу мулкни ўзи тақсимлаш ҳуқуқига эгами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аканинг топгани отанинг қўлига ҳадя сифатида топширилган бўлса у отанинг мулки бўлиб, ундан ажратилган закотни сингилга бериб бўлмайди. Агар топган мулки аканинг ўз қўлида бўлса, синглисига закот деб бериши жоиз. Сиз келтирган ҳадис бутунлай бошқа маънодадир.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat