Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хино қўйиш

09:39 / 12.02.2017 | Sayfulloh | 1376

Ассалому алайкум! Азиз узтозлар қиз бола тўйи куни эри учун қўлига, кафтининг устига хино билан расм чиздирса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нафақат тўй куни балки бошқа кунларда ҳам аёлларнинг қўллари эркаклар қўлларидан фарқ қилиб туриши керак. Лекин тирноқларга лак қўйиш жоиз эмас.

عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: أَوْمَتِ امْرَأَةٌ مِنْ وَرَاءِ سِتْرٍ بِيَدِهَا كِتَابٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَبَضَ يَدَهُ، فَقَالَ: مَا أَدْرِي أَيَدُ رَجُلٍ أَمْ يَدُ امْرَأَةٍ؟ قَالَتْ: بَلْ يَدُ امْرَأَةٍ، قَالَ: لَوْ كُنْتِ امْرَأَةً لَغَيَّرْتِ أَظْفَارَكِ بِالْحِنَّاءِ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир аёл парда ортидан қўли ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб узатди. Бас, у зот қўлларини тортдилар ва: «Билмадим, бу эркакнинг қўлими, аёлнинг қўлими?» дедилар. «Аёлнинг қўли», деди у. «Аёл бўлсанг, тирноқларингга ҳинно қўйиб олсанг бўлмасмиди», дедилар у зот». Иккисини Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Шарҳ: Яққол кўриниб турибдики, Исломда аёл кишиларнинг ўзларига қарашларига, гўзаллик ва латофатларини турли йўллар билан сақлаш, парвариш қилишларига катта эътибор берилган. Ҳаддан ошмай, меъёрида пардоз ишларининг ўрнига қўйилиши тарғиб қилинган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat