Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш бошлашдан олдин эҳсон

12:04 / 12.02.2017 | Сарварбек | 1389

Ассалому алайкум! Азиз устозлар,  мен ўз тадбиркорлик фаолиятимни бошлаш арафасидаман, сизларга саволим қуйидагича.
Мен иш жойимда қон чиқариб хўроз сўйиб қурбонлик қилмоқчиман ва ушбу сўйилган хўрозни яқиндаги масжидга обориб эҳсон қилмоқчиман. Буни ишларимни барокатли қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилиб беришлари учун қиламан.  Шу ишим ўринлими?  Бу борада динимизда қандай йўл йўриқлар бор? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бир ишингизни шариатга мувофиқ ҳолда бошлашни мақсад қилишингиз бу улуғ неъмат. Аллоҳ таоло бошлаётган ишингизга баракот ато этсин. Лекин қурбонлик кунларидан ташқари кунларда қурбонлик деб жонлиқ сўйиш шаръан жоиз эмас. Хусусан хўроз каби нарсаларни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/86539 http://savollar.islom.uz/savol/24578

Топ рейтинг www.uz Openstat