Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръан кимлар учун нозил болган? ...

00:00 / 27.10.2009 | eski savollar | 494
Ҳурматли шаиҳ ҳозратлари! Аллаҳ Зҳаннатнин Фердауси билан суииншиласин!Бугунги куни Қуранни маитларга олган кишиларга Қур'аннин баракасин тилаш бид'ат деишилар копаиип бармокта. Мана шулар ҳозир менга биринчи намазни дуристап ал деп аитман. Далил билат ҳужжат келтирин куран боладиганига деп сокишмокта. Шунга Аллаҳ ризолиги учун толйк яуаб берсангиз. Шунки одди ҳалйк кимга сенарин билмаи боши катяптй. Агар бу масалага олдин жавоб берилган болса каиэрдалигини корсатинларчи. Мен Озбекша язҳишни билмаганликдан болар тополмаи отирипман.Аллаҳ сизларга аманлик ва баракатин бергай.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўлганларга Қуръон қироат қилишнинг ҳукмиАлбатта, Қуръон тиловати энг афзал ибодатлардан бўлиб, у билан мусулмон банда раббисига яқин бўлади. Қуръон қироати инсон хоҳ вафотидан кейин бўлсин, хоҳ манзилида ёки уйида бўлсин, хоҳ жанозадан кейин ёки олдин бўлсин ёки қабр олдида бўлсин, бу нарса шаръий ҳукмда жоиз бўлиб, Аллоҳнинг фазли билан маййитни қабрида азобдан енгиллашишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ (с.а.в.) хабар бериб, ўликларга вафотидан кейин Қуръон қироат қилишга ундаганлар. У зот: "Бирор маййитга «Ёсин» сураси ўқилса, енгиллик бўлади", деб айтганлар. Албатта ушбу қироатда тиловат одобларига амал қилиб, ҳарфларни ўз махражидан чиқариш керак.Ҳанафий мазҳабидагилар маййитга ҳамда тирикларга ҳам Қуръон қироатининг савоби етиб боришини жоизлигини айтишган. Ҳидоя, Бадоиъ, Баҳр ва бошқа китобларда бу ҳақда айтилган. Шунингдек, Шофеъий мазҳаби уламолари ҳам қироатни савоби агар ўқувчи Аллоҳдан сўраса, маййитга етиб боришини айтишган.Ибн Абу Зайд "Рисола" китобида Ибн Фарҳундан ривоят қилиб айтишларича, Моликий имомлари ҳам маййитга қироат савоби етишини нақл қилишган.Ҳанбалий фақиҳларидан Ибн Қудома "Муғний" китобида, маййит барча қурбат бўлувчи нарсалардан манфаат олганидек Қуръон қироатидан ҳам манфаат олади. Демак инсон қандай қурбат қилса ҳам савобини маййитга бағишласа Аллоҳни изни билан манфаат олади.Ибн Қудома Маъқал ибн Ясордан қилган ривоятларида Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ўликларингизга Ёсин сурасини ўқинглар", деб айтганлар.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қуръон тиловати маййитга хоҳ у маййит қабрда бўлсин ёки ундан узоқда бўлсин, жоиздир. Аллоҳ изни билан савоби маййитга етиб боради. Хусусан қори қироати савобини маййитга бағишласа».- Сиз ҳар кимнинг гапига кирмай, тақводор илмли кишилардан бирини ўзингизга устоз қилиб олинг ва айтганини қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat