Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сотишга вакил

17:23 / 15.02.2017 | Azizxon | 2285

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизга барокат берсин. Мени бир танишим озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқаради ва шаҳардаги дўконларга тарқатади. Шу маҳсулотни манга ҳам тарқатишни маслаҳат берди. Мен маҳсулот устига нарх қўйиб тарқатаман. Бунга ўзи рози, фақат мени маблағим  йўқлиги учун мен унга пулни сотиб бўлганимдан кейин бераман. Саволим шуки: мен бу ишдан кўраётган фойдам ҳалолми? Мен бу маҳсулотни баъзи бир жойларга дўконларда сотиладиган нархларда, масалан магазинларга 1.500 сўм берса уларга 2.000 сўм бераман. Шу ишим тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ерда икки нарса бўлиб, бири насияга олиб сотиш, иккинчиси ўша инсонга сотиб бериш учун ишлаш. Агар насияга олиб сотсангиз, сотилмай қолса ёки талофатга учраса ҳам қайтариб бермай қийматини тўлашингиз вожиб бўлади. Бунда хоҳлаган нархингизга сотишингиз мумкин. Ноинсофлик қилмасангиз бўлди. Иккинчи суратда сотувчи ҳисобланиб, сотиб берганингиз учун хизмат ҳақингизни тайин қилиб олишингиз керак. Масалан, ҳар бир сотган дона эвазига фалонча сўмдан оламан – деб. Бундай суратда у белгилаб берган нархдан ортиқчасига сотишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat