Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Даллол ва олиб сотарлар

17:41 / 15.02.2017 | Muhammad | 3413

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, динимизда даллоллик касби ҳалолми? Қора молни бир кунда сотиб олиб ва устига пул қўйиб сотиб юборса пули ҳалолми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бозорга кириб келмасдан кишининг молини сотиб олиб, кейин қимматроққа сотишдан қайтарганлар. Чунки бу нарса одатда сотувчини ҳам, даллолдан сотиб олувчини ҳам алдаш орқали содир бўлади. Бозордаги нархга ҳам таъсир қилади. Молни сотиб олиб, боқиб семиртириб сотишнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Қолаверса ҳозирги кундаги даллолчилик кишини охири оқибат каззоб бўлишига олиб боради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat