Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келиннинг сепи

00:00 / 21.02.2017 | 1300

Ассалому алайкум! “Бахтиёр оила” китобини ўқиб бир нарсани тўғри тушундимми йўқми билмокчиман. Булажак куёв булажак рафикасига сепларини қилиши, уни зиммасида, ва уша олиб берилган сеплар кейин хотинни мулки бўлиб унда эрни ҳаққи қолмайди яъни куёв ўз пулига сеп оберса хам у сеплар келинни мулки бўлиб кетади шу мулохазам тўғрими?
Ўзи Ислом дини аёлларни малика қилиб, бизни эса уларга гуёки хизматчилар килиб куйгандек. Нафака, нима мухтожлик бўлса ўша, керак жойга олиб бориш, яхши муомала, ҳатто айрим уламолар айтишадики хотинлар ош овқат килиши вожиб эмас, айрим саҳобалар хотинларига хизматкорлар олиб беришган дейишади.
Тушунолмаяпман кандай килиб айнан Ислом динида аёллар ҳукуки поймол этиляпти дейишяпти? Ёки мен нотўғри тушуняпманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Агар хотинга ўша сепларни муле қилиб берса, хотиннинг мулкига ўтади. Индамай фойдаланишаверса эрнинг мулкилигича қолади.
2). Ўша гапни айтувчилар нотўғри тушунишмоқда. Чунки улар эркаланиб эри ва фарзандларига хизмат қилувчи аёлларни қолоқ деб, бегоналарнинг қош-қовоғига қараб, даккиларини эшитиб, шаҳвоний назарларига ўлжа бўлиб хизмат қилганларни маданиятли деб билишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat