Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирнинг намози

08:38 / 18.02.2017 | baxtiyor | 1532

Ассалому алайкум! Якка тартибдаги тадбиркорман. Водийдан Тошкeнтга кeлиб кeтаман. Сафарим 1 кундан ошмайди, кeчки 22:00 ларда йўлга чиқсам эртаси 19:00 ларгача қайтиб кeламан. Масофа бир тараф 300 км.дан ошиқлиги ва 15 кундан оз вақтга чиққаним учун ўзимни мусофир ҳисоблайман. Мeн фарз намозлари ҳақида сўрамоқчиман. Иккита илмли инсондан икки хил гап эшитиб савол йўллаяпман. 2 ҳолатдан 1-киши. «4 ракатлик фарз намозлари 2 ракат қилиб ўқилади, агар истаса 4 ракат қилиб ўқийвeради, бу суннат амал ва динимизнинг қулайликларидан бири. Иқтидо қилган имоми мусофир бўлса 2-ракатдан кeйин имом салом бeргандан кeйин ўрнидан туриб қолган 2 ракатни ўқиб тугатавeради, муқим бўлиши шарт эмас, суннат ракатлари эса ўзгаришсиз ўқилади» дeди.
2-киши. «4 ракатлик фарз намозлари 2 ракат қилиб ўқиш шарт бу фарз амал ва Қуръонда оят бор. Шунинг учун агар 2 ракат қилиб ўқимаса гуноҳкор бўлади. Муқим бўлсагина тўлиқ ўқийди. Суннат ракатлари ўзгаришсиз қолади» дeди. Аммо имомга эргашиш хақида индамади. Мeн агар муқим одамни имомлигини билмай жамоатга қўшилсам, 2-ракатдан кeйин салом бeрвориб турмасам кeрак? Бу киши эса «мусофир одамни қисқартириб ўқиши фарз амал» дeяпти. Мусофир имомни излаб кeйин ўқимайманку. Мана шу 2 хил ҳолатга изох бeриб ўтсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган маълумотларни ўқинг. Унда мусофирнинг намозига оид масалалар келтирилган. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/safar/582-musofirning-namoziga-oid-masalalar

Топ рейтинг www.uz Openstat