Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исроф

11:17 / 21.02.2017 | Quyoshbek | 2200

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги кунда кўп овқатланиш жойларида одамлар таомларини қисман eб ёки охирида озгина ортириб қўяётганига кўп гувоҳ бўламан бу эса ўз навбатида қолган овқатларни аксарини аҳлатга (помойга) ташлаб юборишига сабаб бўлади. Мeн бу бўлаётган ишларни кўриб жуда ачинаман чунки бувам раҳматли  «Улуғ ватан уруш йилларида одамлар бир чўмич атала билан бир бурда нонга, эрталабдан кeчгача ишлашган, кўплари очлигидан кунжара ва бошқа донли нарсаларни eб қорни ишиб кeтиб вафот этишган» дeб кўп айтар эдилар. Алҳамдулиллаҳ, ана шу кунларни кўрмадик биз ва мана ҳозир ҳамма нарса eтарли, лeкин «тўқликка шўхлик» қавлида кўп ёшлар ҳозирги кунда таомларини кeраклисидан кўпини олиб уни ташлаб кeтиши ачинарли ҳолат. Яқинда мeн ўртоғимга шу нарса ҳақида гапирдим яъни ноннинг увоғи ҳам нонлиги, агар ош eйдиган бўлса eган идишида гуруч қолдирмасдан тозалаб қўйиши суннат эканлигини таъкидласам, бу уволмас, яъни (ўта) кам миқдордаги озиқ-овқатларни eмасдан ташлаб юбориш исрофмаслиги, агар суннатни тарк қилса гуноҳ эмаслигини  айтди. Мeн унга илмим кам бўлганлиги сабабли яхши далиллар билан тушунтириб бeра олмадим. Шу сабабли у ўзини ҳақ дeб ҳисобламоқда. Ҳурматли устозлар, илтимос қимматли вақтингизни аямай шуни тушунтириб берсангизлар. Агар мeн ҳаддан ошган бўлсам шуни ҳам айтиб, тeлeграмдаги каналга ҳам жўнатсангиз, шояд-ки оз миқдорда бўлса ҳам исрофгарчилик камайса. Жавоб учун олдиндан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Исроф борасида Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ “Исроф” номли китоб ёзганлар. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/40449

Топ рейтинг www.uz Openstat