Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳкор бўладими?

14:43 / 22.02.2017 | Одилбек | 1073

Ассалому алайкум! Саволимни учириб ташламайсиз деган умиддаман. Мусулмон банда ўз жонига қасд қилиши кечирилмас гуноҳ эканини биламан. Жонини ва молини сақлаш учун намозини бузиш вожиб эканини ҳам ўқиганман. Жонига зарар етадиган ҳолатларда намозини бузмасдан давом эттираверса гуноҳкор бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлади. Инсоннинг жони унга омонат сифатида берилган. Зарарли нарсаларни истеъмол қилиб, уни яроқсиз ҳолга келтириш ҳам Аллоҳ таоло буюрган ва рухсат берган ўринлардан бошқа нарсага ишлатиш ҳам жоиз эмас. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида марҳамат қилади : إِنَّ اللّهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُم بِأَنَّ لَهُمُ الجَنَّةَ 111. «Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларга жаннат бўлиши эвазига уларнинг жонлари ва молларини сотиб олди», «Сотиб олди» яъни савдо тугади маънони англатади. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон шахс савдони бузмаслиги, Аллоҳга сотган жони ва молини Аллоҳ буюрган ишларга сарфламоғи қайтарганларидан қайтмоғи лозим. Бу гўёки сиз бир молингизни бировга сотганингиздан кейин фойдаланиб туришга олганингиздекдир. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасидаги وَلاَ تُلْقُواْ بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ 195. «Ўзингизни ҳалокатга ташламанг» оятида, бир неча хил маъно бўлиб, бири: «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Яъни бир киши ўзининг ўлимига ўзи сабаб бўлса, «ўзини ўзи ўлдирди», – дейилади. Шунга ўхшаган бўлмасин», дегани. Имом Олусий: «Ушбу оятдан ўлимга сабаб бўладиган нарсага бормаслик чиқади», – деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat