Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақсид савдо

00:00 / 02.03.2017 | 1348

Ассалому алайкум! Икки киши орасида тақсит савдо бўлди. Ораларидаги оғзаки шартномада бозорда 12-14минг атрофида сотиладиган автони 19мингга 3йил муддатга сотувчи олувчига тўловни ойма-ой 633дан тўлаб туриш шарти билан насияга сотган. Олувчи сотувчига 7000гача муваффақиятли тўлаб келиб оиласдаги муаммолар сабабидан 5 ойлик тўловни вақтида тўлай олмаган. Бунга доллар нархининг кескин ошгани ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин. Шунга қарамасдан сотувчи оғзаки шартномада белгиланган 3йил муддат келмасдан ҳамда олувчининг акаси ўртага тушиб “агар укам 3йил тўлса ҳам қарзини тўлай олмаса мен тўлайман” дейишига қарамасдан булар қарзини тўлай олмаслигидан, авто нархи тушиб кетаётганидан қўрқиб,  автони тортиб олиб 5мингдан ошиқроққа сотиб юбориб, олувчининг 7000 пулини қайтиб бермаяпти. Сабабини сўралса, олувчининг 3йилда бу пулни тўлай олмаслиги, бу пулларни  ижарага олиб қолса ҳам ҳаққи борлиги, ёки сотувчи олувчидан тўлов тарзида  олиб келинган 7000га сотилган автонинг 5000гини қўшиб ҳисобланган маблағдан олувчи яна 7000га қарз бўлиб қолиши, лекин сотувчи шундай қилмасдан, олувчига яхшилик қилиб қолган пулга розилигини айтмоқда.
Савол: 1.Бу ерда ким ҳақ сотувчими ёки олувчими?
2. Сотувчи олувчи томондан тўланган 7000ни олиб қўйишга ҳақлими?
3. Сотувчи 3йиллик муддатни кутиши керакмиди йўқми?
4. Олувчи томондан йўл қўйилган тўловни сабабли вақтида тўламагани ҳукмда ўз таъсирини қандай кўрсатади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Сотувчи келишилган муддатда келишилган ҳақларни олишга ҳақли. Харидор ойлик тўловларини тўламаса, муҳлат бериш ёки бермаслик сотувчининг иши. 2). Сотувчи 7000дан ташқари машинани олиб қўйиши нотўғри. Аксинча машинани ўз эгасига соттириб, пулини олишга ҳақли. 3). 3 йиллик муддатни кутиши керак, лекин ойлик муддатни кутишга мажбур эмас. 4). Олувчи машинани қиймати икки баробар ошиб кетган ёки долларнинг нархи икки баробарга тушиб кетганида ҳам сотувчига келишилган нархни бериши вожиб эди. Аксида ҳам. Бу нарса оқибатини ўйламасдан иш бошловчиларга ибратдан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat