Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёд олиш дуоси

00:00 / 10.11.2009 | eski savollar | 4432
Ассалому алайкум. Аллоҳ барча қилган ва қилётган ишларингиздан рози бўлсин. Яратган эгам зеҳнингизни янада зиёда қилсин. Ҳурматли Шайх ҳазратлари "Ҳадис ва Ҳаёт" китобининг "Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба" бобининг 270 бетида "Ёд олиш дуоси" берилган. Шу жойда Пайғамбаримизнинг ҳазрати Али келиб "ёдлаш"га қодир бўла олмаяпман деб шикоят қилганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Алига жума кечаси туриб 4 ракат намоз ўқишни ва ҳар бир ракатда Фотиҳа сурасидан сўнг ўқиладиган зам сураларни айтган эканлар. Намознинг 3-ракатида Фотиҳа сурасидан сўнг ўқиладиган зам сурани китобда "Алиф лаам мийм Танзилус Сажада" сураси кўрсатилган. Биринчи савоим, ушбу зам сура Қуръондаги қайси сура? Иккинчи саволим, агар ушбу кўрсатилган сураларни ёддан билмаса, намоз пайтида Қуръони қўлга олиб ўқиса бўладими? Агарда саволим ўринсиз бўлса олдиндан узр сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- “Сажда” сураси.- Бизнинг мазҳабда Қуръонга қараб қироат қилиш жоиз эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat