Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўнғиз ёғи қўшилиб, унинг таъми маҳсулотда сезилмай кетса еса бўладими?

00:00 / 04.03.2007 | eski savollar | 3780

Ассалому алайкум. Хурматли шайх хазратлари. Мен бу саитдаги эмуляторлар хақида ёзилган нарсаларни ўқиб чиқдим. Айтиляптики ўша Э-322 ми бошқасими , битта чўчқа ёғидан эмас яна жуда кўп қоришмалардан тайёрланар экан. Шуларнинг ичида чўчқа ёғи ёки суяклари ишлатилган бўлар экан. Бази холларда ишлатилмас экан. Энди яна бир нарсага кўзим тушди «Агар нажас нарса бошқа нарсаларга аралшиб йўқ бўлиб кетса унинг хукми хам ўзгаради дейилган. Хўп шундай экан демак . Тўнғиз ёғи қўшилиб тайёранса уни ейилса халқум харом бўлмайдими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Эътибор беринг! Гап мусулмонмас тарафлар қилган, мусуомнлар қила олмайдиган нарсалар ҳақида бормоқда. Ҳеч ким сизга ўша Э-322 ва унга ўхшаш нарсалар қўшилган дори ва озиқ-овқат маҳсулотининг ёнида ундан қолишмайдиган соф ҳалоли турса ҳам, шубҳалисини олинг деб айтмаган. Рухсат иложсиз ҳолатларга берилган. Иложсиз ва ҳаром нарса жуда озлигидан уни тамоман йўқ бўлиб кетганлиги юзасидан бўлади. Ҳеч ким мусулмон одам қозонига тўнғиз ёғини солиб таом пиширса бўлади деган эмас.
Ўша ерда бу уламоларнипнг фатвоси, мажбурлаш эмас, тақво қилган афзал деган гап ҳам бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat