Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиш қонаши

08:30 / 03.03.2017 | Xojiakbar | 991

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, мен гепатит Д касаллиги билан оғрийман, шу сабабдан милким қонаши одатий ҳол. Ҳар гал намозга таҳорат олганимда тишимни аввал тиш пастаси билан ювиб, қон тўхтагач таҳорат оламан. Таҳорат олиб бўлгач туфлаб кўраман, агар тупигим ранги қизғиш бўлса таҳоратимни қайтадан оламан. Ҳозир хуфтон учун таҳорат олишдан аввал тишимни хар галгидай ювиб кейин таҳорат олдим, лекин таҳоратдан сўнг тупигим қизғиш рангда эди, бироз вақтдан кейин жараённи такрорладим, натижа ўша-ўша. Мен хуфтон учун кетма-кет 3 маротаба таҳорат олдим. Уччаласидаям таҳоратдан кейин тупигим ранги қизғиш эди. Бундай ҳолларда шу таҳоратим билан намоз ўқисам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жамоатдан қолсангиз ҳам, қонни тўхтатиб таҳорат оласиз. Сиз соҳиби узрга кирсангиз, битта таҳорат билан бир намозни вақти тугагунича хоҳлаганингизча намоз ўқийверасиз. Қуйидаги линкдан соҳиби узр ҳақида маълумот оласиз. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/toharat-poklik/586-so-ibi-uzr

Топ рейтинг www.uz Openstat