Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бидъат дейиш

11:07 / 04.03.2017 | Axrorbek | 2848

Ассалому алайкум! Мен однаклассникнинг бир гурухида ўқиб қолдим улар: «тасбеҳ ишлатиш бидъат, намоздан сўнг қўлни кўтариб дуо қилиш бидъат, буйинга масх тортиш бидъат» деб ёзиб қўйишибди. Мен буларни ўқиб уларга «Сизларни мусулмонларни ибодатидан айб қидиришдан бошқа ишларинг йўқми? Намозхонларга хадеб у бидъат бу бидъат деявергандан кўра бенамоз, Худо бехабар инсонлага Аллоҳни танитиш яхши эмасми? Дин билан бездирмайлик дин билан хурсанд қилайлик» деб ёздим. Улар манга: сиз ёзганлар сафсата ва ҳиссиёт холос илм ўрганинг – деб ёзишди. Мен нотўғри ёзмадимми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган кишиларнинг йўли инсонларни динга тортиш ўрнига диндагиларни кофирга чиқариш, кенг динни торайтириш, қарши чиққанни ўлдириш устига қурилган. Уларнинг ишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тобеъ бўлишдан кўра шайтоннинг ишига яқинроқдир. Шайх Мутавалли Шаъровий раҳматуллоҳи алайҳ сиз айтгандек йигитларнинг бири билан мунозара қилганини ҳикоя қилиб, қуйидагиларни айтганлар. Муташаддид йигитларнинг бири билан мунозара қилиб, бирор мусулмон давлатида тунги клубни портлатиш ҳалолми ёки ҳаром? – дедим. У – шак шуҳасиз ҳалол, уларни қатл қилиш жоиз – деди. Мен – улар Аллоҳ таолога осий бўлган ҳолларида сен уларни қатл қилсанг борар жойлари қаер бўлади? – дедим. У – табийки дўзах бўлади – деди. Мен – Шайтон уларни қаерга туширишни ирода қилади – дедим. У – табийки шайтон уларни дўзахга туширишни хоҳлайди – деди. Шунда мен : “Сизлар билан шайтон лаъиннинг мақсади бир. Одамларни дўзахга киргизиш эканда” дедим ва унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир яҳудийнинг жанозаси олиб ўтилганида йиғлаганларини, саҳобалар “Нега йиғладингиз эй Расулуллоҳ” деганларида, у зот : “Бир жон мендан қочиб дўзахга кетди” деган ҳадисларини айтиб бердим. Ва  “Сизлар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўртадаги фарқни ўйлаб кўринг. У зот одамларнинг ҳидоят топиб, дўзахдан қутлишларига ҳаракат қилар эдилар. (сизлар эса унинг акси) Сизлар бир водийда бўлсангиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умуман бошқа бир водийдалар” дедим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat