Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк хакида

00:00 / 12.11.2009 | eski savollar | 3228
Хурматли Устоз, хайкалга гул куйиш ширк хисобланадими?Аллох субханаху ва таоло сиздан рози булсин. Амийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ИМОМ ДЕҲЛАВИЙНИНГ «АТ-ТАФҲИЙМОТ»ИДАШИРКНИНГ БАЪЗИ НАВЛАРИ ТАЪРИФИ 1. Ибодатда Аллоҳ таолога ширк келтириш: Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида Аллоҳдан бошқани улуғлашдир. 2. Ёрдам сўрашда Аллоҳга ширк келтириш: Бирортадан, менга нажот беришга қудрати етади, деган эътиқодда ёрдам сўрашдир. Беморликка шифо бериш, тирилтириш, ўлдириш, ризқ бериш, бола бериш ва шунга ўхшаш Аллоҳнинг исмларини ўз ичига олган нарсалардан сўрашдир. 3. Зикрда Аллоҳга ширк келтириш: Аллоҳдан ўзгани охиратда фойда беради, деб ўйлаб, одатланган саноқлар ила санаб, эртаю кеч Аллоҳни зикр қилганидек зикр қилмоқ. Баъзилар шайхларини зикр қилишга ўхшаш.Шунинг учун ҳам, Пайғамбар алайҳиссалом: «Зикрнинг афзали «Лааа илаҳа иллаллоҳ», дедилар. Иймоннинг жузъи бўлса ҳам, Муҳаммадун расулуллоҳни зиёда қилмадилар. Чунки, иймон бошқа нарса, зикр бошқа нарса. Ҳудди шунингдек, фаришталарга иймон келтириш лозим. Лекин уларни зикр қилиш ибодат эмас. 4. Сўйишда Аллоҳга ширк келтириш: Бир ҳайвонни, ушбу ҳайвонни сўймасам ҳожатим кушойиш бўлмайди, деб Аллоҳдан бошқага атаб сўйишдир. 5. Назрларда ва қасамларда Аллоҳга ширк келтириш: Аллоҳдан бошқанинг исми шарафига ўзига бир ишни қилмоқни вазиифа қилиб олиш. Бу ўша Аллоҳдан ўзганинг исмидаги шараф учун, ўша исм эгасида қандайдир илоҳийлик бор, деб эътиқод қилгани учун бўлади. Шунингдек, аввал айтилганидек, Аллоҳдан бошқанинг исми ила қасам ичишдир. («ат-Тафҳиймотул Илоҳия» 2-23,24). ШИРК ОҚИБАТИНИНГ ОФИРЛИГИ Ширкнинг оқибати нақадар оғирлигини англаб етиш учун ушбу оятларни эслашнинг ўзи кифоя: 1. «Албатта, Аллоҳ ¤зига ширк келтиришни мағфират қилмайди. Ундан бошқани кимни хоҳласа мағфират қилади». (Нисо: 48). 2. «Албатта, ким Аллоҳга ширк келтирса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилди. Унинг жойи дўзахдир. Золимларга ёрдам берувчилар йўқдир». (Моида: 72). 3. Аллоҳ солиҳ банда Луқмон тилидан: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин. Албатта, ширк катта зулмдир», деган. (Луқмон: 13). 4. «Албатта, мушриклар нажасдирлар. Бас, ушбу йилларидан кейин масжидул ҳаромга яқин келмасинлар». (Тавба: 28). Шунга биноан мушрик оламдаги энг разил одамдир. 5. «Агар ширк келтисанг, амалинг ҳабата бўлар (бекор кетар). Ва, албатта, зиёнкорлардан бўлурсан». (Зумар:65) Шунга биноан, ширк ҳеч кимдан кечирилмас гуноҳдир. КУФР ВА ШИРК ЎРТАСИДАГИ ФАРҚ Биринчидан: Кофирлик диндаги зарурий нарсалардан бирини инкор қилиш билан бўлади. Бошқача қилиб айтганда: Иймон келтириш вожиб бўлган ҳар бир нарсани инкор қилиш билан бўлади. Мушрик диндаги зарурий нарсалардан бирортасини инкор қилмаслиги мумкин. Лекин шу билан бирга у Аллоҳ таолога хос сифатлардан бирида, Унинг ҳукмларида, исмларида ёки ишларида ширк келтириш мумкин. Иккинчидан: Куфр ўзининг барча турлари билан иймонга зид бўлиб, у билан жам бўла олмайди. Ширк эса, гоҳида иймон билан жам бўлиши мумкин. Ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ҳар бир ширк ҳам куфр эмас. Бунга кичик ширк ва махфий ширк мисолдир. Имом Аҳмад ўзининг Муснад китобида (5 - 428) қуйидаги ҳадисни ривоят қилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг сиз учун энг хавф қилган нарсам, кичик ширкдир», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг расули, кичик ширк нима?», дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Риёдир»-дедилар. Шунингдек, бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:«Аллоҳ хоҳласа ва сиз хоҳласангиз», деганида. У зот алайҳиссалом: «Нима, мени Аллоҳга тенг қилдингми?! Аллоҳнинг ёлғиз ¤зи хоҳласа, дегин»-деганлар. (Имом Аҳмад 1-124). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳдан бошқа ила қасам ичса, батаҳқиқ, ширк келтирибди», деганлар. (Аҳмад, Термизий). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар, ушбу ширкдан сақланинглар, чунки, у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир», деганларида, у зотга: «Эй Аллоҳнинг расули, агар у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқ бўлса, қандоқ қилиб ундан сақланамиз?» дейилди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй бор Худоё, биз Сенинг ¤зингдан билган нарсамизни сенга ширк келтиришимиздан паноҳ сўраймиз, билмаганимизга истиғфор айтамиз», денглар, деб жавоб берганлар. (Имом Аҳмад 4-403). Ушбу зикр қилинган нарсаларни қилувчи, муртад ёки кофир бўлгани ҳақида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳукм чиқмади. Шунингдек, шаҳодат калимасини қайтариш ёки иймонини янгилаш ҳақида амр ҳам бўлмади. Шунга ўхшаш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан ўзга билан қасам ичган одамни муртад ёки иймондан чиқувчи мушрик бўлгани ҳақида ҳукм қилмаганлар. Ҳаттоки, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан Исломнинг арконлари ҳақида сўраган аъробий ҳақида: «Отасига қасамки, агар рост гапирган бўлса, нажот топди», деганлар (Бухорий). Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша аъробийнинг отаси билан қасам ичганлар. Агар бу ҳақийқий ширк бўлса, ҳеч қачон бу хилда қасам ичмас эдилар. Шунингдек, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпгина саҳобаларнинг исмларини ўзгартирганлар. Лекин ўша исм эгаларининг ширки ёки куфри ҳақида ҳукм чиқармаганлар. Балки, ширк гумони бўлгани учун ўша исмларга ўхшаш исмларни ман қилганлар. Ушбуларнинг барчаси ширкнинг баъзи турлари, катта гуноҳ бўлса ҳам куфр эмаслигига далилдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишлар ҳақида шиддатли гапларни айтганлари эса, ширк ва жоҳилиятга сабаб бўладиган йўлларни тўсиш, Ислом ва тавҳиднинг таъсирини кўтариш учун бўлган. (Жазоирий, «Ақидатул Мўмин» 105-106 с.)

Топ рейтинг www.uz Openstat