Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

тўғрими

00:00 / 12.11.2009 | eski savollar | 586
Ассалому алайкум фазийлатли шайх хазратлари!Сизга қуйидаги саволлар билан мурожат этишимга рухсат берсангиз.1.Бир куни мени ҳидоятга киришимга сабабчи бо'лган о'ртог'им билан масжидга шом намозини о'қиш учун кирдик.Катта жамоатдан кеч қолибмиз.Масжидда кичикроқ жамоат шом намозини фарзини о'қишаётган эканлар.Мен бориб иқтидо қилиб о'қимоқчи бо'лган эдим,о'ртог'им имомликка о'таётган одам бош кийимсиз экан,ишончли эмас деди ва иккимиз алоҳида жамоат бо'либ шом намозини адо қилдик.О'ртогимни гапирган гапи ва биз қилган иш то'грими?2.Бомдод,шом ва ҳуфтон намозларини о'зим якка о'қиганимда ичимда(жаҳрий эмас)о'қисам бо'ладими?3.Бир куни шом намозини фарзини о'зим овоз чиқармай о'қиётган эдим,ёнимга бир киши келиб иқтидо қилиб қо'шилганини сездим.Шу ҳолатда мен қолган ракатларни жаҳрий о'йманми ёки шу ҳолада якунлаб охирида саждаи саҳв қиламанми?4.Масжидларда жум'а намозларидан олдин эҳсон қилганларни номини ва қанча эҳсон қилганлигини айтиб дуо қилиш қачондан бери давом этмоқда ва бу ишга шариатни ҳукми қандай?5.Амру ма'руф наҳйи мункар қилиш учун ҳадислардан намуна келтирардим.Яқиндан бери иккиланиб қолдим.Чунки ҳадисни ровийси ким.ким ривоят этганлигини эсда олиб қолишим қийин бо'лябди.Шуни деб шу ишнитарк этишим яхши эмас.Маслаҳатизга муҳтожман.Савол беришда одобсизликка ё'л қо'йган бо'сам узр!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бош кийимсиз намоз ўқиш макруҳ. Аммо намоз қабул бўлаверади.2. Бу ҳолатда махфий қироат жоиз.3. Бу ҳолатда иқтидо бошлангандан кейин имом овоз чиқаришни бошлайди.4. Бу яқинда чиққан иш. Яхшимас. 5. Ҳадиснинг маъноси деб айтсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat