Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимоснома

00:00 / 13.11.2009 | eski savollar | 899
Ассалому алайкум. мактубимдаги хатолар учун олдиндан узр сурайман рус синфида укиганим учун куп хато киламан.Сиздан илтимос маслахат беринг тугри йул курсатинг.5 йил олдин бир инсон билан Никохдан утганман. Унинг ота-онаси бу ишимиздае хабари йук эди. Мен хаётидаги 3нчи хотиниман. 1 нчи хотини билан16 йил олдин ажрашган кизи бор.2 нчи хотинидан фарзанди йук 13 йилдан бери. 2005 йили углим Абдулазибекни, 2008 йили углим Искандарбекни тугдим. Бу инсон менга жуда куп вада берган. Мен жуда куп кийинчилик курдим. Хозиргача ижарама-ижара юрибман оларим билан сарсон булиб. Шу йили ни булиб шайтон йулдан уриб бориб хотинига хамасини айтиб келдим. Жанжал булди. У киз кетди, яна келди. Мен бориб талогимни берасан деб туриб олдим. У талогимни берди. Хотини мени роса хакорат килди. У индамади. Боларимни хароми деди у боларини ёнини олмади. У киз хам юк такини олиб кетди. Мен у кизни жуда хурмат килардим, айби фарзанди йуклиги холос эди. Кайнонам кайнотам у кизни жуда яхши куришарди. Фарзандларимни отасини онаси келиб бизи уйда жанжал килди. Мен индамадим. Боларими тан олишмас экан. Мен 4 ой егладим. Кулимда гудак билан роса кийналдим. У хабар олмасди. Уни 1 нчи хотини билан яраштириб куйишди. У киз 16 йил учида 3 марта турмушга чикиб ажрашган эди. Индамасдан ярашди. Хозир у киз хам кетди, хомиладор. Мен гуруримни бир чекага олиб куйиб боларим учун кечирим сурадим, отасини оёгини тагига йикилиб егладим, кечирмади. Чунки 2 келини хам бой бадавлат оиладан, мен эса оддий ишчилар оиласиданман. Мен уларни тенги эмас эканман. Боларим хам керак эмас экан. Хози ижара уйдамиз. Боларидан хабар олиб турибди. Лекин бу инсон бемехр экан. Фарзандларини 1 ойлаб хам курмасдан юраверади. Мен боларимга караб ичим огриди. Узимни хаётга балган умидим колмади. Ота онам уни тинч куй. Боларни курсатма дейишмокда. Хозир бир аёл фарзандларимни яхшу куриб углига келин килиб олмокчи. Мен нима килай инсонлар айтинг? Боларимни уйлаб угай ота кулига топширмасдан чидаб яшай десам. бу инсон менга "ХАетимни буздинг, сен билан хеч качон яшамайман дейди" Хохлаган пайтида келиб боларни куриб кетар эмиш. Мен билан Никох укитмас экан. Фарзандларимни талашади. Кечдим деб ёзиб бер дейди. Мен она булсам кандай килиб кечаман. Мен бизни безовта килманг деганимда , у ёзиб берган кечдим, хеч качон отангман деб истаб бормиман деб. Боларимни отасида кунглим бор. Лекин хозир мушкул ахволдаман. Онам ундан кечсанг уй олиб бераман, лекин боларни курсатмисан деб шарт куяпти. Боларим бемехр отани кутиб яшашгандан кура онамни айтганини килайми? Илтимос унга хам йул курсатинг. Мени кечирсин. Олдимизда яшасин, боларини узи тарбияласин. Хозир уша 2 нчи хотини билан куча куйда куришиб юрган эмиш. Боларизи олдига келмасдан уни олдига бораяпсизми десам шахсий хаётимга аралашма дейди. Еглаб, илтимос килдим, мени устимдан кулиб "Узингни машинани тагига ташла, хамма кутилади. болар менга коади дейди". Мен ахмок аёл уни гаплари тасирида узимни улдиришимга оз колди. Боларимни уйладим. Балки мен хато килаётгандирман? Мен мусулмон аёли каби йул тутишим учун нима килай маслахат беринг. Сабр килишга ожиз инсон эканман. Кечалари ухлай олмайман. Кулимда телефон, уни истайман, келинг боларни куриб кетинг деб ялинсам келади. Келмаса асабийлашаман, боларим хам безиб колишди. Катта углим 4 ёшда. Отасини согинади. Дадам каерда, нимага келмаяпти деб сурайди? Мен нима деб жавоб беришим керак. Отанг битта тугмас хотинни деб сенлардан кечиб юборган дейишим керакми? Боламни алдасам гунох буладими? Унга тугрисини айтсам тушинармикин? Очик ойдин ёзган хатим учун узр сурайман. Мен бу сайтга бугун бехосдан кириб колдим. Бу хам булса Оллохни инояти булса керак. Сиздан жавобни интизорлик билан кутаман. Хаётимни фарзандларимни келажагини тугрилашда тугри йул курсатасиз деб умид киламан. Рахмат сизга.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сабр қилинг. Агар болаларингизнинг отаси билан қайта ярашиш имкони бўлса, шуни қилганингиз яхши. Бўлмаса, шароитга қараб ҳал қиласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat