Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни қасддан тарк этиш

00:00 / 15.11.2009 | eski savollar | 767
Хурматли устоз, шайх хазратлари! Мени хат ёзишимдан максад сизга бир жиддий масалада мурожаат килмокчи эдим. Мен охирги пайтларда осийлик, фосиклик касалига мубтало булдим, энг огир гунохлардан бири намозни касддан тарк этиб куйяпман. Мени ва менга ухшаган иймони сустларни дуо килсангиз ва бизга насихат килсангиз, бундан кандай фориг булишда амалий кумак курсатсангиз! Окибатидан бохабар килсангиз! Хайрли ва холис ишларингизга Аллохдан мадад сурайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ барчамизни Ўзининг ибоатида, яхшилик ишларда ва сироти мустақимда собит қадам қилсин. Нафс ёмонликка чорлаб, гуноҳга интилиб туриши бор ҳақиқат. Шунинг учун уни доимий равишда бундан ишлардан қўрқитиб туриш керак бўлади. Гуноҳларнинг оқибати бу дунё ва охиратда жуда оғир оқибатларга олиб келиши ҳақиқат эканини нафсига эслатиб, уни қўрқитиб турган банда ўзини ўзи тергашни ўрнига қўйган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat