Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай адо қилсам бўлади?

19:06 / 14.03.2017 | Behzod | 859

Ассалому алайкум!  Хайрли ишларингизда Аллоҳ  мададкор бўлсин! Маҳалламизда рус миллатида(қайси динга эътиқод қилишини билмиман) телбанамо бир аёл бор эди. 10 йилча олдин ўша аёл пенсиясини тушириб қўйганди. Биз дўстларим билан ўша пулга музқаймоқ олиб еб юбордик. Тахминан 1 соатладан кейин ўша аёл пулини қидириб  келди ва бир ойлик нон пулим деб йиғлади. У аёл қазо қилган.  Саволим шуки мен ўша еб юборган пулини қандай узсам бўлади? Мусулмон бўлмаса ҳам у аёлни номидан садақа қилиб юборсам ҳам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Меросхўрларидан бирортаси бўлса ўшаларга тўлайсиз. Мабодо бўлмаса савоб умид қилмасдан фақир мискинларга садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat