Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Магазиндаги товуқ гўшти

14:11 / 16.03.2017 | Muslim | 1409

Ассалому алайкум! Мен Москва шаҳрида  қурилишда ишлайман. Магазиндан олинган товуқ гўштидан овқат беришса уни есам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади. Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat