Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жин ҳақида

00:00 / 19.11.2009 | eski savollar | 748
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! 1.Тафсири Ҳилол китоби 6-жузида "Тангри, худо, парвардигор" каби сўзлар Аллоҳ таолонинг исмлари бўлмаганлиги учун қўлланилмаган. "Ҳадис ва Ҳаёт" китобларида эса "Эй бор Худоё" жумласи ишлатилган.Савол: Бу жумла нима учун ишлатилган? 2.Маълумки, жин одамлар кўзидан тўсилган, яъни у инсонларга кўринмайди. "Ҳадис ва Ҳаёт" китоби 6-жузи 64-бетида ҳадисдан олинган фойдада "одамлар жинни кўриши мумкинлиги" деб ёзилган.Савол: Нима учун "одамлар жинни кўриши мумкинлиги" деб ёзилган?3.Шариатда қориларга инсон танасидаги жинни оят ўқиб, у билан гаплашиб, у(жин)ни чиқаришига рухсат борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Эски ўзбек тилида борлиги учун. Худо сўзи форсача бўлиб, Аллоҳ лафзи жалоласи маъносини ифода қилади. Ҳозирда мазкур лафзни ишлатмай қўйганмиз. 2. Бирор матнни, хусусан, ҳадиси шарифни ўқиганда диққат билан ўқиш керак. Агар сиз мазкур жумладан олдин келтирилган диққат билан ҳадисни ўқиганингизда Набий алаҳиссаломнинг “Ҳаммангиз эрталаб туриб унга назар солишингиз учун уни масжиднинг устунларидан бирига боғлаб қўймоқчи бўлдим” деган гапларини ҳам ўқиган бўлар эдингиз. Бундан баъзи ҳолатларда жинлар одамларга кўринишлари мумкинлиги чиқади. Жинлар баъзида илон ва бошқа шаклларда одамларга кўриниши маълум ва машҳур. Оддий ҳолатда эса, кўринмайдилар.3. Олдин жавоб берилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat