Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу қиз билан оила қуришим мумкинми?

00:00 / 20.11.2009 | eski savollar | 478
Ассалому Алайкум Шайх хазратлари! Саволим қуйидагича: Миллатим қозоқ. Бизнинг миллатимизда уруғларга ажратилади ва бир уруғдаги йигит қизларнинг ўзаро никоҳланишига қарши бўлишади, гарчи умуман етти ёт бегона бўлсада. Бизда ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. Бир қизга совчи қўйиб уйланмоқчи эдим, лекин унинг уруғини суриштиришиб бизнинг уруғ билан яқин экан деб никоҳимизга қарши бўлишмоқда. Мен уларга (қарши чиқаётганларга) Аллох таоло Қуръони каримнинг Нисо сураси 23-24 оятларида кимларга уйланиш харом қилингани ва кимларга уйланиш ҳалол қилингани хақида баён қилганлигини тушунтирсамда, ота-боболаримиз бунга қарши бўлишган қарғиш тегади деб хавотир олишмоқда. Айтинг уларнинг гаплари тўғрими ёки шу қизга уйлансам бўладими? (бизнинг УМУМАН қариндошлик жойимиз йўқ). Иншааллох, Аллох сиз каби илм эгаларини кўпайтирсин, Омин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ ҳалол қилган нарсани бошқа ҳаром қила олмайди. Бундай ҳолатда қарғиш тегмайди. Уларнинг гапи бидъатдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat