Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Россия дўконларидаги гўштлар

19:10 / 24.03.2017 | Yusuf | 1112

Ассалому алайкум! Ҳозирда кўпчилик, яъни Россия давлатида ишлаб юришибди. Ушбу давлатнинг йирик шаҳарларида ҳалол дўконлари мавжуд, лекин кичик шахарларида эса бундай дўконлар йўқ, ҳаттоки масжидлар ҳам йўқ. Бу холат ўз навбатида ҳалол луқма билан озиқланиш масаласида бир канча ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Сайтда халол ва харом тўғрисида кўп жавоблар ёзилган, лекин ишчиларнинг гўшт ва парранда махсулотлари, ҳамда хар хил гамбургер ва шунга ўхшаш махсулотларни истемол қилиш юзасидан қандай йўл тутишлари бўйича маслахатларингизни берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади. Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat