Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

19:48 / 24.03.2017 | Одилбек | 735

Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, Аллоҳ сиз қилаётган савоб ишларингиз учун ажр-мукофотларини кўпайтириб берсин! Саволларим қуйидагича:
1). Масалан бир уста-монтёр давлат корхонасида ишласа, унга ишхона белгилаган вазифалардан ташқари ишлаш таъқиқланган бўлса, у бирор бир танишини тармоғини (иш вақтида) тўғрлаб бериб, бу иши учун ҳақ олса ҳалол бўладими?
2). Флэш ичимлиги ҳақида сўралган саволга берган жавобингизни ўқиб илмсизлигим учун тушунолмадим. Илтимос қисқа ва лўнда айтсангиз. Ушбу энергетик ичимликни ичсам бўладими ёки йўқ?
3). Куръондан тиловат қилгандан сўнг хоҳлаганича дуо қилса бўлишини билдик. Сизлардан илтимос масжидларда имомларга, домлаларга урфга кирган, машхур дуолардан ёзиб берсангиз. Масжидга кирганимда жудаям чиройли дуо килишади. Эшитиб ёдлай олмаябман. Вақтингизни олганим учун узр, Аллоҳ илмингизни зиёда килсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Вақтини ижарага олганнинг изнисиз ҳалол бўлмайди. 2). Биз уни таркибида ҳаром нарса борлигини билмаймиз. 3). Сиз қалбингиздан келган хоҳлаган дуони қилаверинг. Чиройли тизилган сўзлардан ташкил топмаса ҳам, чин ихлос билан қилинган дуо ижобат бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat