Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғуслдан олдин таҳорат

22:34 / 24.03.2017 | Abroor | 2738

Ассалому алайкум! Раҳматли Фозил қори ғусл ҳақидаги марузаларида айтишларича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғуслдан олдин ҳам кейин ҳам таҳорат килмаганликлари ҳақида айтиб ўтдилар. Суннатга асосан қилиш керакми?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا اغْتَسَلَ مِنَ الْجَنَابَةِ يَبْدَأُ فَيَغْسِلُ يَدَيْهِ، ثُمَّ يُفْرِغُ بِيَمِينِهِ عَلَى شِمَالِهِ فَيَغْسِلُ فَرْجَهُ، ثُمَّ يَتَوَضَّأُ وُضُوءَهُ لِلصَّلَاةِ، ثُمَّ يَأْخُذُ الْمَاءَ فَيُدْخِلُ أَصَابِعَهُ فِي أُصُولِ الشَّعَرِ حَتَّى إِذَا رَأَى أَنْ قَدِ اسْتَبْرَأَ حَفَنَ عَلَى رَأْسِهِ ثَلَاثَ حَفَنَاتٍ، ثُمَّ أَفَاضَ عَلَى سَائِرِ جَسَدِهِ، ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар. Кейин эса намозга қиладиган таҳоратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи, сув яхши етганига ишонганларидан кейин бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган таналарига сув қуяр, сўнгра оёқларини ювар эдилар». 
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Оиша онамизнинг бу ҳадислари Маймуна онамизнинг юқоридаги ҳадисларини таъкидлаб, унда зикр қилинмай қолган баъзи нарсаларни баён қилиб келмоқда.
1. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар».
Бу маъно биринчи ҳадисда ҳам келган. Уламоларимиз олдин икки қўлни ювиб олишни суннат деганлар.
2. «Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар». 
Бу маъно ҳам олдинги ҳадисда келган, лекин ўнг қўл билан чап қўлга сув қуйиб олиш айтилмаган. Аммо айтилмаса ҳам шундай тушуниш бор. Чунки бошқача бўлиши мумкин эмас. Нопок жойларни ушлаш учун ажратилган чап қўлни тўғридан-тўғри тоза сувли идишга солинмайди.
3. «Кейин эса намозга қиладиган таҳоратларини бажарар эдилар».
Бошқа нарсани тушуниш керак эмас. Араб тилида қўл ювишни ҳам таҳорат қилди, дейилаверади. Шунинг учун бу ҳадисдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳорат қилганларини бошқача тушуниш керак эмас. Бу ерда айнан намозга қилинадиган таҳорат зикр қилинган.
Уламолар «Ғуслдан олдин таҳорат қилиб олиш суннат», деганлар.
4. «Сўнгра сувни олиб, панжаларини сочлари остига киритар эдилар».
Чунки соч узун бўлганлигидан унинг остига сув етмай қолиш хавфи бор. Шунинг учун бу ишга алоҳида эътибор берилган.
Уламолар бу ишни вожиб деганлар.
5. «Токи сув яхши етганига ишонганларидан кейин бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар». 
Бу худди бошни алоҳида ювиб олгандек эди.
6. «Кейин қолган жасадларига сув қуяр, сўнгра оёқларини ювар эдилар».
Бу маъно олдинги ҳадисда ҳам ўтди.
Оиша онамизнинг «қилар эдилар», «қуяр эдилар» каби ибораларни ишлатишларидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари шундай эканлиги тушунилади.
Маймуна онамизнинг ҳадисларида бир ғусл васфи келган. Оиша онамизнинг ҳадисларида эса доимий одат ҳақида сўз бормоқда.
Бу икки ҳадисдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғусллари сифатини ўрганиб олдик. Энди ҳар биримиз ғуслимизни ўша Ҳабиби Роббил оламийннинг ғуслларига ўхшатиб қилишимиз керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat